Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

E+/taseffski/via Getty Images (Stock photo. Posed by model.)

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Ўсмирларда руҳий саломатлик муаммолари ортиб бормоқда. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Ўсмирларда руҳий саломатлик муаммолари ортиб бормоқда. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 2023 йил 13 февраль, душанба куни Қўшма Штатларнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) АҚШда руҳий саломатлик қай даражада экани ҳақида ҳисобот берди. Унда айтилишича, ўрта мактаб ўқувчиларининг 40 фоизидан ошиғида муттасил тушкунлик ва умидсизлик ҳолатлари кузатилмоқда.

 Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг Ўсмирлар ва мактаб саломатлиги бўлими (DASH) директори доктор Кэтлин Итиер шундай деди: «Сўнгги 10 йил давомида ёшларнинг руҳий саломатлиги тобора ёмонлашиб бораётганига гувоҳ бўлсак-да, ўсмир қизларда руҳий касаллик, ўз жонига қасд қилиш фикрлари ҳамда хатти-ҳаракатлари ҳар қачонгидан кўра кўпроқ кузатилмоқда».

 Ҳисоботга кўра:

  •   10 тадан 1 та ўсмир қиз (14 фоиз) ўз ихтиёрига қарши жинсий алоқа қилган. Доктор Кэтлин Итиер шундай деди: «Бу жуда даҳшатли ҳолат. Тушуняпсизми, ўнта қиздан биттаси, эҳтимол ундан кўпроғи зўрланган».

  •   3 та ўсмир қиздан 1 таси (30 фоиз) жонига қасд қилиш ҳақида жиддий ўйлаган.

  •   5 та ўсмир қиздан 3 таси (57 фоиз) муттасил тушкунлик ва умидсизлик ҳолатини ҳис қилиб келмоқда.

 Ушбу статистик маълумотлар жуда ачинарли. Ёшлик хурсандчилик ва бахтни ҳис қилиш пайти бўлиши керак. Бугун ўсмирлар дуч келаётган стрессларни қандай енгиши мумкин? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Муқаддас Китобдан ўсмирлар учун амалий ёрдам

 Муқаддас Китобда биз ҳозир стрессга тўла пайтда яшаётганимиз ҳақида очиқ айтилган. У ерда бизнинг давр «ниҳоятда оғир вақтлар» деб аталган. (2 Тимўтийга 3:1–5) Аммо шу билан биргаликда Муқаддас Китоб дунёдаги миллионлаб ўсмирларга амалий маслаҳатлар тақдим этиб, уларга қийинчиликларни муваффақият билан енгишга ёрдам бермоқда. Муқаддас Китобга асосланган қуйидаги мақолаларни кўриб чиқинг:

 Жонига қасд қилиш туйғулари билан курашаётган ўсмирларга ёрдам

 Депрессия, тушкунлик ҳамда салбий туйғулар билан курашаётган ўсмирларга ёрдам

 Таҳқирланганда ёки кибербуллингга дуч келганда ўсмирларга ёрдам

 Жинсий тегажоғлик ва тажовузга дуч келаётган ўсмирларга ёрдам

Муқаддас Китоб ота-оналарга амалий маслаҳатлар тақдим этмоқда

 Шунингдек, ота-оналар ўсмир фарзандларига ўсмирлик чоғидаги қийинчиликларни енгишига ёрдам бера олишлари учун Муқаддас Китоб амалий маслаҳатлар тақдим этмоқда. Муқаддас Китобга асосланган қуйидаги мақолаларни кўриб чиқинг: