ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!
Урушларга қачон чек қўйилади? Муқаддас Китобда нима дейилган?
Эрон 2024 йил 13 апрель, шанба куни Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилгани борасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош котиби Антониу Гуттериш шундай деди: «Ҳозир вазиятни юмшатишнинг ва хавфни камайтиришнинг айни пайти. Ҳозир имкон борича ўзини тута билиш фазилатини кўрсатишнинг вақти».
Яқин Шарқдаги уруш бутун дунёда нима юз бераётганининг атиги бир мисоли, холос.
«Ҳозир дунё зўравонликларга тўлиб-тошган. Бунақаси Иккинчи жаҳон урушидан бери ҳали бўлмаганди ва бу 2 миллиард одамга — ер аҳолисининг тўртдан бир қисмига — ўз таъсирини ўтказяпти». (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши, 2023 йил 26 январь)
Зўравон тўқнашувлар юз бераётган ҳудудларга Исроил, Ғазо, Сурия, Озарбайжон, Украина, Судан, Эфиопия, Нигер ва Мьянма киради a.
Урушларга қачон чек қўйилади? Дунё раҳбарлари тинчлик ўрната оладими? Муқаддас Китобда нима дейилган?
Дунё уруш исканжасида
Бутун дунё бўйлаб юз бераётган тўқнашувлар тез орада урушларга барҳам берилишига ишора қиляпти. Бу урушлар туфайли Муқаддас Китобдаги бизнинг давримизга оид башорат амалга ошяпти. Муқаддас Китобда бу пайт замонанинг охири сифатида таърифланган. (Матто 24:3)
«Урушлар шовқинини ва урушлар хабарларини эшитасизлар. [...] Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади». (Матто 24:6, 7)
Бугунги кундаги урушлар туфайли Муқаддас Китобдаги башоратлар қандай амалга ошаётгани тўғрисида билиш учун «”Замон охирлаб бораётгани”нинг белгиси» номли мақолани ўқинг.
Барча урушларга барҳам берадиган уруш
Муқаддас Китобда урушларга барҳам берилиши башорат қилинган. Бу қай йўсин юз беради? Бу одамларнинг ҳаракатлари билан эмас, балки «Қодир Аллоҳнинг улуғ кунида юз берадиган» Армагеддон жанги туфайли амалга ошади. (Ваҳий 16:14, 16) Мазкур уруш натижасида Худо одамларга берган ваъдасини амалга оширади — улар абадий тинчликдан завқ олади. (Забур 37:10, 11, 29)
Худонинг жанги барча урушларга барҳам бериши тўғрисида кўпроқ билиш учун «Армагеддон жанги нима?» номли мақолани ўқинг.
a ACLED Conflict Index, «Дунё бўйлаб зўравон тўқнашувлар даражасини баҳолаш», 2024 йил январь.