Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Чапда: Ян бўрони. Флорида, АҚШ, 2022, сентябрь (Sean Rayford/Getty Images); ўртада: она ўғли билан қочиб кетишяпти. Донецк, Украина, 2022, июль (Alex Chan Tsz Yuk/SOPA Images/LightRocket via Getty Images); ўнгда: кўпчилик COVID га тест топширяпти. Пекин, Хитой, 2022, апрель (Kevin Frayer/Getty Images)

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

2022 йил: нотинчликларга тўла йил. Муқаддас Китобда нима дейилган?

2022 йил: нотинчликларга тўла йил. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 2022 йил давомида янгиликларда уруш, иқтисодий қийинчилик ва табиий офатлар ҳақида бетўхтов эшитдик. Фақатгина Муқаддас Китобда бу ҳодисаларнинг асл маъноси тушунтирилган.

2022 йилдаги ҳодисаларнинг асл маъноси

 Бу йилги ҳодисалар биз Муқаддас Китобда «охирзамон» деб аталган даврда яшаётганимизни яққол кўрсатяпти. (2 Тимўтийга 3:1) Бу давр 1914 йили бошланган. Келинг, сўнгги ҳодисалар Муқаддас Китобда ёзилганларга қандай мос келаётганига назар солайлик:

 «Урушлар». (Матто 24:6)

  •   «2022 йили Европа яна урушнинг даҳшатини ҳис қилди» a.

 «Россия Украинага бостириб кирди» номли мақолага қаранг.

 «Озиқ-овқат етишмовчилиги». (Матто 24:7)

  •   «2022 йил: қўрқинчли очарчилик йили» b.

 «Ўлатлар». (Луқо 21:11)

  •   «Полиомиелит касаллигининг қайтиши, маймунчечак кенг тарқалиши ва COVID-19 зарар келтиришда давом этиши юқумли касалликлар жуда хавфли эканини ҳамда одамлар қанчалик ожизлигини кўрсатяпти» c.

 «Қўрқинчли нарсалар». (Луқо 21:11)

  •   «Иссиқлик тўлқинлари, қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари ва сув тошқинлари. 2022 йилнинг ёзи об-ҳавонинг кескин ўзгариши билан эсда қолади. Бу туфайли вайронагарчиликлар бўлди, минглаб одамларнинг жони узилди ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар уйсиз қолди» d.

 «Тартибсизликлар». (Луқо 21:9)

  •   «Одамларнинг иқтисодий муаммолар, айниқса, инфляциянинг ўсиши дастидан ғазабга миниши 2022 йили ҳукуматга қарши кўплаб норозиликларга сабаб бўлди» e.

 «Дунё бўйлаб инфляциянинг ўсиши» номли мақолага қаранг.

Келаси йил нима бўлади?

 2023 йили нималар юз беришини ҳеч ким аниқ айта олмайди. Лекин яқинда Худонинг Шоҳлиги, яъни самовий ҳукумат ер юзида катта ўзгаришлар қилишини биламиз. (Дониёр 2:44) Бу ҳукумат инсонларга азоб келтираётган барча сабабларни бартараф этиб, ер юзида Худонинг иродаси бажо бўлишига ғамхўрлик қилади. (Матто 6:9, 10)

 Биз сизни Исо Масиҳнинг маслаҳатига қулоқ солишга ва ҳушёр туриб, Муқаддас Китобдаги башоратлар ҳозир қандай амалга ошаётганини кузатишга ундаймиз. (Марк 13:37) Муқаддас Китоб ҳозир сизга қандай ёрдам бера олиши ва сиз ҳамда оила аъзоларингиз қай йўсин порлоқ келажакка нисбатан ҳақиқий умидга эга бўлишингиз ҳақида кўпроқ билиш учун биз билан боғланинг.

a «AP News», «2022 йили Европа яна урушнинг даҳшатини ҳис қилди», Жилл Ловлесс, 2022 йил, 8 декабрь.

b «World Food Programme», «Дунё бўйлаб озиқ-овқат етишмовчилиги».

c «JAMA Health Forum», «Пандемиялар асрида яшаш: COVID-19 дан маймунчечак, полиомиелит ва X касаллигигача», Лоуренс О. Гостин, ЖД, 2022 йил, 22 сентябрь.

d «Earth.Org», «2022 йилнинг ёзида об-ҳаво ҳарорати рекорд даражага кўтарилиши ортида нима турибди?» Мартина Ижини, 2022 йил, 24 октябрь.

e «Carnegie Endowment for International Peace», «Иқтисод туфайли одамларнинг ғазаби 2022 йили бутун дунёда норозиликларга олиб келди», Томас Каротерс ва Бенжамин Фелдман, 2022 йил, 8 декабрь.