Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Surasak Suwanmake/Moment via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

2023 йилнинг ёзи, глобал жазирама. Муқаддас Китобда нима дейилган?

2023 йилнинг ёзи, глобал жазирама. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Дунё бўйлаб одамлар мисли кўрилмаган жазирамани бошдан кечириб, унинг дастидан бўлаётган турли фалокатларга дуч келишяпти. Қуйидаги хабарларга назар солинг:

  •   «Бутун дунё бўйлаб 174 йил аввал об-ҳаво ҳароратига оид қайдлар қила бошланганидан бери бу энг иссиқ июнь ойи бўлди». («National Oceanic and Atmospheric Administration, U.S. Department of Commerce», 2023 йил 13 июль)

  •   «Италия, Испания, Франция, Германия ва Польшада об-ҳаво жуда иссиқ. Сицилия ва Сардиния оролларида ҳаво ҳарорати 48 даража бўлиши кутиляпти. Бу Европада қайд этилган ҳарорат энг юқори бўлиши мумкин бўлган пайт». («European Space Agency», 2023 йил 13 июль)

  •   «Ер сайёраси қизигани сайин тез-тез ва шиддат билан кучли ёмғирлар ёғиши кутиляпти, бу эса ўз навбатида даҳшатли сув тошқинларини юзага келтиради». (Жаҳон метеорология ташкилотининг гидрология, сув ва криосфера бўйича раҳбар, Стефан Уленбрук, 2023 йил 17 июль)

 Жазирама иссиқ ҳақидаги хабарларнинг кўпайиши сизни хавотирга соляптими? Бу муҳим мавзу тўғрисида Муқаддас Китобда нима дейилганига диққат қаратайлик.

Жазирама иссиқ бўлиши Муқаддас Китобда башорат қилинганми?

 Ҳа. Муқаддас Китобда дунё бўйлаб жазирама бўлиши ва об-ҳавонинг кескин ўзгариши ҳақида қилинган башоратлар бизнинг пайтимизга тўғри келяпти. Масалан, Исо пайғамбар «қўрқинчли нарсаларни» ёки «ваҳимали ҳодисалар»ни кўришимизни башорат қилган. (Луқо 21:11, Ўзбекистон Библия Жамияти) Бутун дунёда об-ҳаво кескин ўзгараётгани учун кўплар ер юзи хароб қилинишидан қўрқяпти.

Ер хароб қилинадими?

 Йўқ. Аллоҳ ерни абадий уй қилиб биз учун яратган. У одамлар уни йўқ қилишига йўл қўймайди. (Забур 115:16; Воиз 1:4) Дарҳақиқат, Худо «ерни хароб этувчиларни хароб қилиш»ни ваъда қиляпти. (Ваҳий 11:18)

 Муқаддас Китобда айтилганидай, Худо ер юзини экологик фалокатлардан ҳимоя қилишга қодир ва бундай қилади.

  •   Худо «бўронни тинчлантиради, денгиз тўлқинлари тиниб қолади». (Забур 107:29) Аллоҳ табиат кучларини назорат қилиш қудратига эга. У ҳозир одамлар об-ҳаво кескин ўзгаргани учун дуч келаётган экологик муаммоларни ҳал қила олади.

  •   «Сен ер учун қайғурасан, уни серҳосил ва унумдор қиласан». (Забур 65:9) Худонинг баракаси билан ер юзи жаннатга айланади.

 Экология тикланиши борасида Муқаддас Китобда нималар ваъда қилинаётгани ҳақида кўпроқ билиш учун «Ер сайёрасини ким қутқаради?» номли мақолага қаранг.