Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

JenkoAtaman/stock.adobe.com

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

2023 йил. Умид учун сабаблар. Муқаддас Китобда нима дейилган?

2023 йил. Умид учун сабаблар. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 2023 йил бошланган экан, ҳамма ўзининг ва оила аъзоларининг ҳаётида энг яхши нарсалар содир бўлишига умид қилади. Нега келажакка умид билан боқишимиз мумкин?

Муқаддас Китоб умид бахш этади

 Муқаддас Китобдан биз дуч келаётган муаммолар вақтинча экани ҳамда тез орада улар бартараф этилиши ҳақидаги хушхабарни билиб оляпмиз. У ерда шундай дейилган: «Муқаддас Ёзувларда айтилган барча нарсалар насиҳат олишимиз учун ёзилган. Токи улар туфайли... тасалли топиб, умидга эга бўлайлик». (Римликларга 15:4)

Ҳозир сизга ёрдам бериши мумкин бўлган умид

 Муқаддас Китобда умид «ҳаётимиз учун лангар» билан солиштирилган. (Ибронийларга 6:19, изоҳ) Бундай умид бизни мустаҳкамлаши мумкин. У бизга ҳозирги қийинчиликларни енгишга, ижобий нуқтаи назарга эга бўлишга ва чексиз бахтиёрликни ҳис қилишга кўмаклаша олади. Масалан:

  •   Муқаддас Китобдаги умид бир кишига спиртли ичимликларга бўлган қарамликни енгишга қай йўсин ёрдам берганига эътибор қаратинг. «Мен илгариги ҳаёт тарзимдан тўйиб кетдим» номли видеони томоша қилинг.

  •   Яқинимиз ҳаётдан кўз юмганида Муқаддас Китобдаги умид бизга қандай ёрдам бера олишига эътибор беринг. «Қайғу чекаётганларга тасалли» номли видеони томоша қилинг.

Умидингизни мустаҳкамланг

 Кўплар яхши нарсалар содир бўлишига умид қилса-да, бу қачондир амалга ошишидан шубҳаланади. Лекин Муқаддас Китобда ёзилган ваъдалар ҳақида бундай айта олмаймиз. Нега? Сабаби, уларни «ёлғондан холи бўлган» Тангри Яҳованинг a Ўзи беряпти. (Титусга 1:2) Фақат Яҳова барча ваъдаларини амалга ошириш кучига эга. Ҳа, У «Ўзига маъқул бўлган ишни қилади». (Забур 135:5, 6)

 Муқаддас Китобдаги ишончли умид сизга ҳам фойда келтиришини чин дилдан истаймиз. Сиз «Муқаддас Ёзувларни... синчковлик билан» ўрганиб ишончингизни мустаҳкамлай оласиз. (Ҳаворийлар 17:11) Сизни Муқаддас Китоб тадқиқини бошлашга таклиф қиламиз. 2023 йил бошланган экан, келажакка умид билан боқинг!

a Яҳова — Худонинг исми. (Забур 83:18)