Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

COVID дастидан 6 миллион киши ҳаётдан кўз юмди. Муқаддас Китобда нима дейилган?

COVID дастидан 6 миллион киши ҳаётдан кўз юмди. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 2022 йили 23 майда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг ҳисоботига кўра, COVID-19 дастидан 6,27 миллион киши вафот этди. Лекин 2022 йили 5 майда ўлганларнинг сони анча кўпроқ экани айтилганди. Бу ташкилот 2020 ва 2021 йиллар борасида шундай хабар берди: «COVID-19 ёки бошқа касалликлар дастидан ўлганларнинг умумий сони тахминан 14,9 миллионни ташкил қилади». Муқаддас Китобда бу ҳақда нимадир дейилганми?

Муқаддас Китобда даҳшатли ўлатлар башорат қилинган

  •   Исо пайғамбар «охирзамон» деб айтиладиган пайтда «ўлатлар» бўлишини башорат қилган. (Луқо 21:11; 2 Тимўтийга 3:1)

 Бу башорат ҳозир амалга ошяпти. Кўпроқ билиш учун «”Замон охирлаб бораётгани”нинг белгиси» номли мақолани ўқинг.

Муқаддас Китобдаги тасалли бахш этадиган хабар

  •   «Ҳар қандай вазиятда тасалли берадиган Аллоҳ... барча қайғуларимизда бизга тасалли беради». (2 Коринфликларга 1:3, 4)

 Яқини ҳаётдан кўз юмган кўплар Муқаддас Китобдан тасалли топяпти. «Ғам-қайғуни енгиш — Нима қилсангиз бўлади?» ва «Қайғу чекаётганлар учун ёрдам» номли мақолалардан кўпроқ билиб олинг.

Муқаддас Китобда бунинг ечими ҳақида ёзилган

  •   «Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлсин». (Матто 6:10)

 Яқинда «Худонинг Шоҳлиги» чора кўради. Натижада, «ҳеч ким: “Мен касалман”,— демайди». (Марк 1:14, 15; Ишаё 33:24) Бу самовий ҳукумат ва у нималарни амалга ошириши тўғрисида билиш учун «Худонинг Шоҳлиги нима?» номли видеони томоша қилинг.

 Оила аъзоларингиз билан Муқаддас Китобдаги доно маслаҳатлару ажойиб ваъдалардан фойда олишингиз учун сизни ундан кўпроқ маълумот олишга таклиф қиляпмиз.