Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Sean Gladwell/Moment via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Дунё бўйлаб ҳарбий харажатлар 2 триллион доллардан ошди. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Дунё бўйлаб ҳарбий харажатлар 2 триллион доллардан ошди. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 2022 йили дунё бўйлаб ҳукуматлар томонидан қилинган ҳарбий харажатлар 2,24 триллион АҚШ долларини ташкил этиб, рекорд даражага етди. Бу асосан Россиянинг Украинага бостириб кириши натижасида юз берди. Стокгольм Халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) томонидан 2023 йил апрель ойида эълон қилинган ҳисоботга кўра, 2022 йили қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилган:

  •   Европанинг ҳарбий харажатлари йил давомида 13 фоизга ўсди, бу совуқ урушдан кейинги даврда Европанинг умумий харажатларидаги энг катта йиллик ўсиш бўлди».

  •   «Россия... ўз харажатларини тахминан 9,2 фоизга ошириб, дунёдаги бешинчи энг катта маблағ сарфловчи ўриндан учинчи ўринга кўтарилди».

  •   Қўшма Штатлар энг кўп ҳарбий харажатлар қилган давлат бўлиб, «жаҳон ҳарбий харажатларининг 39 фоизини ташкил қилади».

 «Сўнгги йилларда глобал ҳарбий харажатларнинг узлуксиз ўсиши биз тобора хавфли дунёда яшаётганимиздан далолат беради», дейди SIPRI ҳисоботининг ҳаммуаллифи доктор Нан Тиан.

 Бугунги кунда глобал қудратли давлатлар ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши ҳамда тинчлик учун ягона умид ҳақида Муқаддас Китобда башорат қилинган.

Ҳарбий можаронинг кучайиши башорат қилинган

  •   Муқаддас Китобда биз яшаётган давр«охирзамон» деб аталган. (Дониёр 8:19)

  •   Дониёр пайғамбарнинг китобида башорат қилинишича, ушбу даврда рақобатлашувчи жаҳон кучлари пайдо бўлади. Бу жаҳон кучлари ўзаро «тўқнашади», яъни катта қудратга эга бўлиш учун бир-бири билан курашади. Мазкур ҳарбий кураш катта «хазиналар»ни, яъни молиявий ресурсларни сарфлашни ўз ичига олади. (Дониёр 11:40, 42, 43)

 Ушбу қизиқарли Муқаддас Китоб башорати ҳақида кўпроқ билиш учун «Амалга ошган башоратлар. Дониёр 11-боб» номли видеони томоша қилинг.

Чинакам тинчликка қандай эришилади?

  •   Муқаддас Китобда Худо инсоний ҳукуматлар ўрнига бошқа ҳукумат ўрнатиши ҳақида айтилган. «Худо асло яксон қилинмайдиган шоҳлик ўрнатади. Бу шоҳлик бошқа халқларнинг қўлига берилмайди. У барча бу шоҳликларни йўқ қилиб, ўзи абадий туради». (Дониёр 2:44)

  •   Яқинда Яҳова a Худо одамлар қила олмаётган нарсани — ҳақиқий ва абадий давом этадиган тинчликни ўрнатади. Қандай қилиб? Унинг самовий Шоҳлиги, яъни ҳокимияти барча қурол-аслаҳаларни ва зўравонликни бартараф этади. (Забур 46:8, 9)

 Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга ошириши ҳақида маълумотга эга бўлиш учун «Худо Шоҳлигининг бошқаруви остида “тинчлик-осойишталик бўлади”» номли мақолани ўқинг.

a Яҳова бу Худонинг шахсий исми. (Забур 83:18)