ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Кашшофлик руҳини намоён этинг
1. Сизнингча, кашшофлик руҳи бу нима?
1 Кашшофми ёки йўқми, барча ваъзгўйлар кашшофлик руҳини намоён эта олишади. Улар ваъз қилиш ва шогирд тайёрлашга жиддий қарашади. (Мт 28:19, 20; Ҳв 18:5) Улар одамларга ғамхўрлик қилиб, хизматда фидойиликни намоён этишади. (Мт 9:36; Ҳв 20:24) Яҳованинг хизматчилари бошқаларга ҳақиқатни бажонидил ўргатишади. (1Кр 9:19–23) Келинг, шундай руҳни намоён этган Филипнинг мисолини кўриб чиқайлик.
2. Оқсоқоллар ва хизматкорлар Филипнинг ўрнагига қандай тақлид қила олишади?
2 Ваъз қилиш ва таълим беришда. Филип I асрдаги жамоатда кўп масъулиятга эга бўлган. (Ҳв 6:1–6) Лекин, у хушхабарни ваъз этишда ҳам ғайратли бўлган. (Ҳв 8:40) Оқсоқоллар ва хизматкорлар ўз масъулиятларини бажариш билан бирга, хизматда шижоатли бўлиб кашшофлик руҳини намоён эта олишади. Бу, жамоатдагиларга ижобий таъсир қилиши аниқ! (Рм 12:11)
3. Синовлар пайтида кашшофлик руҳини қандай намоён этишимиз мумкин?
3 Стефаннинг ўлимидан сўнг, қувғунлар туфайли шогирдларнинг ҳаётида катта ўзгаришлар юз берган. Лекин Филип ваъз қилишдан тўхтамай, самарияликларга ҳам хушхабар етказилишига жон куйдирган. (Ҳв 8:1, 4–6, 12, 14–17) Синовларга қарамай ва одам танламай хушхабарни ваъз қилишда давом этсак, Филипга тақлид қилган бўламиз. (Юҳ 4:9)
4. Филип таълим беришда қандай ўрнак кўрсатган?
4 Филип Аллоҳнинг Каломидан таълим беришда маҳоратли бўлганини, ҳабашистонлик амалдор билан суҳбатлашганидан кўрса бўлади. (Ҳв 8:26–38) Биз ҳам Муқаддас Китоб асосида музокара қилишда маҳорат ошириш орқали кашшофлик руҳини намоён этамиз. (Ҳв 17:2, 3) Филип каби ҳар бир фурсатдан фойдаланиб, хушхабарни ваъз қилишга интиламиз.
5. Ота-оналар болаларини кашшофлик руҳини намоён этишга қандай ўргата олишади?
5 Оила ва жамоатда. Филипнинг ўрнаги қизларига ижобий таъсир қилган. (Ҳв 21:9) Масиҳий ота-оналар ҳам Шоҳлик манфаатларини биринчи ўринга қўйиб, болаларини шундай қилишга ундаган бўлишади. Ҳафта давомида ишлаб чарчаганларига қарамай, ота-оналар ғайрат ила ваъз қилишса, болаларига бу яхши таъсир қилади. (Ҳк 22:6)
6. Жамоатимиздаги кашшофлар учун миннатдор эканлигимизни қандай кўрсатамиз?
6 Филип, хизматда ғайратли бўлган Павлус ва Луқога меҳмондўстликни намоён этган. (Ҳв 21:8, 10) Биз-чи, ғайратли ваъзгўйларга миннатдорлигимизни ва уларни қўллаб-қувватлаётганимизни қандай кўрсатамиз? Масалан, ҳамкор кам бўлган кунларда улар билан хизматга чиқсак бўлади. (Флп 2:4) Шунингдек, уларни меҳмонга чақиришимиз мумкин. Келинг, шароитларимиз қандай бўлмасин, кашшофлик руҳини намоён этайлик!