ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Хизматда маҳорат ошириш. Қизиқувчиларга Яҳовага бағишланишга ва сувга чўмишга ёрдам бериш
БУНИНГ МУҲИМЛИГИ. Яҳовага маъқул келиш учун қизиқувчилар ўзларини Унга бағишлаб, сувга чўмишлари керак. (1Бтр 3:21) Бағишловига яраша ҳаёт кечирганлар маънавий ҳимоя остида бўлишади. (Зб 90:1, 2) Масиҳийлар ўзларини инсонга ёки ишга, ё қайсидир ташкилотга эмас, Яҳовага бағишлашади. Шунинг учун ҳам қизиқувчилар Худога нисбатан миннатдорчиликни ва севгини ривожлантиришлари керак. (Рм 14:7, 8)
АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
-
Тадқиқ пайтида қайси маълумотлар Яҳова ҳақида кўпроқ билишга ёрдам бераётганини муҳокама қилинг. Муқаддас Китобни ҳар куни ўқиш ва Яҳовага «тинмай ибодат қилиш» кераклигига урғу беринг. (1Сал 5:17; Ёқ 4:8)
-
Қизиқувчингизни Яҳовага бағишланишни ва сувга чўмишни мақсад қилиб қўйишга унданг. Шунингдек, учрашувларда шарҳ бериш ёки яқинларига ҳамда ҳамкорларига шоҳидлик бериш каби кичик мақсадларга ҳам эришишига ёрдам беринг. Яҳова ҳеч кимни Унга хизмат қилишга мажбурламаслигини ёдда тутинг. Бағишланиш бу инсоннинг шахсий қарори. (Қн 30:19, 20)
-
Яҳовани мамнун этиши ҳамда сувга чўмишга мос келиши учун, қизиқувчингизни ўзгаришлар қилишга унданг. (Ҳк 27:11) Баъзи хусусиятлар ва одатлар чуқур томир отган бўлиши мумкин. Шу сабабли, қизиқувчи эски ўзликни ечиб, янги ўзликни кийиб олиши учун доимий ёрдамга муҳтож бўлади. (Эф 4:22–24) «Қўриқчи минораси»нинг «Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартира олади» номли туркумидаги мақолаларни у билан бўлишинг.
-
Яҳовага хизмат қилганингизда қувончни ҳис қилишингизни унга айтиб беринг. (Иша 48:17, 18)