ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Хизматда маҳорат ошириш—JW.ORG сайтидан фойдаланиш
БУНИНГ МУҲИМЛИГИ. «Таълим бериш “қутимиздаги” асбоблар»га кирадиган ҳар бир адабиёт jw.org сайтига ишора қилади. jw.org карточкалари ва «Энг муҳим саволларга жавобларни қаердан излайсиз?» номли букламанинг мақсади одамларни веб-сайтимизга йўналтиришдир. «Таълим бериш “қутимиздаги” асбоблар»га кирадиган бирон адабиётнинг электрон нусхасини ёки у жойлашган манзилни интернет орқали улашиш учун jw.org сайтидан фойдалансангиз бўлади. Бу айниқса бошқа тилда гапирадиган кишиларга шоҳидлик беришда асқатади. Боз устига, одамлар шундай саволлар бериши мумкинки, жавоблари «Таълим бериш “қутимиздаги” асбоблар»га кирмайдиган адабиётларда берилган. Агар веб-сайтимиздан фойдаланишни билсак, хизматда янада самарали бўла оламиз.
АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
-
«МУҚАДДАС КИТОБ ТАЪЛИМОТЛАРИ» саҳифасидан фойдаланинг. Бола тарбияси ҳақида маълумот излаётган ота ёки онага шоҳидлик беряпсиз дейлик. Бу ҳолда «БИБЛЕЙСКИЕ УЧЕНИЯ > БРАК И СЕМЬЯ» сарлавҳасига қаранг.
-
«АДАБИЁТЛАР» саҳифасидан фойдаланинг. Мактабда норасмий шоҳидлик беряпсиз ва синфдошингизга «Ёшларнинг 10 та саволига жавоблар» номли рисолани улашмоқчисиз дейлик. Бу ҳолда «АДАБИЁТЛАР > КИТОБЛАР ВА РИСОЛАЛАР» сарлавҳасига қаранг.
-
«БИЗ ҲАҚИМИЗДА» саҳифасидан фойдаланинг. Эътиқодларимиз ҳақида қисқача маълумот ўқиб чиқишни истаётган ҳамкасбингизга шоҳидлик беряпсиз дейлик. Бу ҳолда «БИЗ ҲАҚИМИЗДА > КЎПЧИЛИКНИ ҚИЗИҚТИРАДИГАН САВОЛЛАР» сарлавҳасига қаранг.
«JW.ORG САЙТИДАН ФОЙДАЛАНИШ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ КИШИЛАРГА ЁРДАМ БЕРА ОЛИШ УЧУН ВЕБ-САЙТНИНГ ҚАЙСИ САҲИФАСИГА ҚАРАШ МУМКИНЛИГИНИ КЎРИБ ЧИҚИНГ:
-
Аллоҳнинг борлигига ишонмовчи кишига
-
Яқинда фожиани бошдан кечирган кишига
-
Фаолиятсиз бўлиб қолган имондошимизга
-
Фаолиятимизга қаердан маблағ келаётганини сўраган қизиқувчига
-
Ўз она юртида йиғилишга боришни истаётган чет эллик кишига