ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Исо биродарингиз учун ҳам жонини берган
Исо номукаммал инсонлар учун ҳаётини қурбон қилган. (Рм 5:8) Албаттаки, биз учун жонини бериб ўз севгисини намоён этганига ундан миннатдормиз. Шунга қарамай, Масиҳ биродаримиз учун ҳам жонини берганини баъзан ўзимизга эслатиб туришимиз зарур. Биз каби номукаммал бўлган ака-ука ва опа-сингилларимизга Масиҳнинг севгисини қандай намоён эта оламиз? Бунинг учта йўли бор. Биринчиси, келиб чиқиши бизникидан фарқли бўлган кишиларни ўз даврамизга қўшиб, дўстлик ришталарни кенгайтириш. (Рм 15:7; 2Кр 6:12, 13) Иккинчиси, бошқаларни ранжитадиган сўзлару ишлардан эҳтиёт бўлиш. (Рм 14:13–15) Учинчиси, биров бизга қарши гуноҳ қилса, тезда кечиришга тайёр бўлиш. (Лқ 17:3, 4; 23:34) Агар биз ушбу соҳаларда Исога тақлид қилишга жон куйдирсак, Яҳова жамоатимизга тинчлик ва бирлик ато қилади.
«ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТЛАРГА БУРКАНИНГ!» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Мики ўз жамоати ҳақида қандай фикрда эди?
-
Фикри ўзгаришига нима туртки бўлди?
-
Мики ўз нуқтаи назарини тўғрилашига Исонинг намунаси қандай кўмаклашди? (Мрк 14:38)
-
Ҳикматлар 19:11 имондошларга ижобий қарашимизга қандай ёрдам бериши мумкин?