Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Лутнинг хотини эсингизда бўлсин

Лутнинг хотини эсингизда бўлсин

Лутнинг хотини Садўмдан қочиб чиқаётиб нега орқасига ўгирилиб қаради? Муқаддас Китобда сабаби ёзилмаган. (Ибт 19:17, 26) Исонинг огоҳлантиришидан кўриниб турганидек, у қолдириб кетган нарсаларини қўмсаган бўлиши мумкин. (Лқ 17:31, 32) Биз ҳам, Лутнинг хотини сингари, Худонинг марҳаматидан маҳрум бўлмаслик учун нима қилсак бўлади? Моддий фаровонлик ҳаётимизда биринчи ўринни эгаллашига йўл қўймаслигимиз керак. (Мт 6:33) Исо: «Ҳеч ким икки хўжайинга қуллик қилолмайди»,— деб ўргатган. (Мт 6:24) Аммо моддий нарсалар маънавий ишларни ҳаётимиздан сиқиб чиқараётганини сезиб қолсак-чи? Ибодатда Яҳовадан нимани ўзгартиришимиз кераклигини кўра билиш учун фаҳм-фаросат ҳамда буни қилишга жасорат ва куч сўрашимиз мумкин.

«ЛУТНИНГ ХОТИНИ ЭСИНГИЗДА БЎЛСИН» НОМЛИ УЧ ҚИСИМЛИ ФИЛЬМНИ ЭСЛАНГ ВА ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Ўз хатти-ҳаракатим билан Лутнинг хотини эсимда эканини қандай кўрсата оламан?

    Кўпроқ пул топиш босими Глориянинг фикрлаш тарзига ва сўзларию хатти-ҳаракатига қандай таъсир қилди?

  • Лутнинг хотини биз учун қандай огоҳлантирувчи мисол ҳисобланади?

  • Муқаддас Китоб принципларини қўллаш Жо ва оиласига қандай ёрдам берди?

  • Ишдаги мулоқот Аннанинг маънавийлигига қандай таъсир қилди?

  • Кўпроқ пул топиш босимига дуч келганимизда нега далдага муҳтож бўламиз?

  • Брайн ва Глория маънавийлигини қандай тиклаб олишди?

  • Ушбу видеода Муқаддас Китобнинг қайси принциплари ёритиб берилди?