ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Яҳовани севадиган кишилар билан вақт ўтказинг
Нега Яҳовани севадиган кишилар билан вақт ўтказишимиз керак? Чунки биз билан мулоқот қиладиган кишилар ё ижобий, ё салбий таъсир кўрсатиши мумкин. (Ҳк 13:20) Масалан, олий руҳоний Ёҳайидонинг даврида шоҳ Йўш «Яҳованинг назарида тўғри ишлар қилган». (2Сл 24:2) Ёҳайидонинг ўлимидан кейин эса у ёмон одамлар билан мулоқот қилгани учун Яҳовани тарк этди. (2Сл 24:17–19)
Мил. биринчи асрда ҳаворий Павлус масиҳийлар жамоатини «катта уй», жамоат аъзоларини эса «идишлар» ёки уй-рўзғор буюмлари билан солиштирган. Агарда Яҳовани ранжитадиган кимса билан, у ҳатто оила аъзоимиз ёки жамоат аъзоси бўлса ҳам, яқиндан мулоқот қилишдан қочсак, «шарафли мақсадда қўлланиладиган» идиш бўламиз. (2Тм 2:20, 21) Шунга келинг, Яҳовани севадиган ва Унга хизмат қилишимизга ундайдиган кишилар билан дўстлашишда давом этайлик.
«ЁМОН ОДАМЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛИШДАН ВОЗ КЕЧИШНИ ЎРГАНИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ, КЕЙИН ЭСА ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Қандай қилиб ўзимиз билмаган ҳолда ёмон одамлар билан мулоқот қилишни бошлашимиз мумкин?
-
Видеодан кўрганимиздек, учта масиҳийга ёмон одамлар билан мулоқот қилишни тўхтатишга нима ёрдам берди?
-
Муқаддас Китобдаги қайси принциплар биз мулоқот қиладиган кишиларни донолик ила танлашга ёрдам беради?