ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Анжуман билан боғлиқ эслатмалар
Худога ва яқинларимизга ҳамиша, шу жумладан анжуманга борганда ҳам севгимизни кўрсатишни истаймиз. (Мт 22:37–39) Муқаддас Китобда севги ҳақида қуйидагиларни ўқиймиз: «Севги узоқ сабрли ва меҳрибондир. Севги... одобсизлик қилмайди, ўз манфаатини кўзламайди, аччиқланмайди. [...] Севги ҳеч қачон тугамайди». (1Кр 13:4–8) «Анжуман билан боғлиқ эслатмалар» номли видеолавҳани кўрар экансиз, қандай қилиб анжуман пайтида бошқаларга севгини намоён этишингиз мумкинлиги борасида мулоҳаза юритинг.
ҚУЙИДАГИ ВАЗИЯТЛАРДА СЕВГИНИ ҚАНДАЙ КЎРСАТАСИЗ...
-
жойни банд қилганда?
-
дастур бошланишидан аввал мусиқа янграганда?
-
меҳмонхонага жойлашганда?
-
ихтиёрий хизматчилар бўлимида кўмаклашганда?