Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Тахминий муқаддималар

Тахминий муқаддималар

Савол. Бугунги кунда фильмлар ва теледастурларда тез-тез жодугарлар, сеҳргарлар ҳамда вампирлар каби қаҳрамонларни кўрсатишади. Нима деб ўйлайсиз, бу шунчаки ўйин-кулгими ёки бунинг қандайдир зиёни борми?

Оят. Қн 18:10, 11

Айтиладиган сўзлар. Нимага одамлар ғайриоддий нарсаларга қизиқаётганини ва аслида бунинг ортидан нима турганини сиз билан яна муҳокама қилсак бўладими?

ҲАҚИҚАТНИ ЎРГАТИНГ

Савол. Худонинг Шоҳлиги дунёнинг муаммоларини қандай ҳал қилади?

Оят. Мт 6:10

Ҳақиқат. Худонинг Шоҳлиги осмонда бўлгани каби, ер юзига ҳам тинчлик, бирдамлик ва хавфсизлик келтиради.

«ХУДОНИНГ ШОҲЛИГИ НИМА?» (Такрорий ташриф)

Савол. [Букламанинг орқа тарафида келтирилган очиқ саволга диққат қаратинг.] Худонинг Шоҳлиги бошқаруви остида ҳаёт қандай бўлади?

Оятлар. Зб 36:29; Иша 65:21–23

Айтиладиган сўзлар. [«Хушхабар» рисоласини кўрсатинг.] Ушбу рисоланинг 7- дарсида мазкур ваъдалар сиз ва мен учун нима англатиши муҳокама қилинади. [Бу рисоладан фойдаланиб, Муқаддас Китоб тадқиқини бошланг.]

ЎЗ МУҚАДДИМАНГИЗНИ ЯРАТИНГ

Келтирилган муқаддималар намунасида ўз муқаддимангизни тузинг.