Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Фаолиятсиз имондошларга ёрдам бера оласиз

Фаолиятсиз имондошларга ёрдам бера оласиз

11 апрель сешанба кўплаб фаолиятсиз имондошларимиз Қутлуғ Кечликка ташриф буюришади. Бундай масиҳийлар ҳаёт учун мусобақада чопишни бошлашган. Лекин турли хил сабабларга кўра бўшашиб қолишган ва бу сабабларнинг баъзилари «Яҳовага қайтинг» рисоласида келтирилган. (Ибр 12:1) Шундай бўлса-да, фаолиятсиз бўлганлар Яҳова учун қадрлидир, чунки Яҳова уларни Ўз Ўғлининг қони эвазига сотиб олган. (Ҳв 20:28; 1Бтр 1:18, 19) Хўш, улар жамоатга қайтишига қандай ёрдам бера оламиз?

Чўпон адашиб қолган қўйни астойдил излаганидек, оқсоқоллар ҳам фаолиятсиз бўлиб қолганларни излаб топиб, уларга ёрдам беришади. (Лқ 15:4–7) Бу эса, Яҳова севги ила ғамхўрлик қилишидан далолат беради. (Ерм 23:3, 4) Нафақат оқсоқоллар, балки ҳар биримиз бундай имондошларимизга далда беришимиз керак. Меҳрибонлик кўрсатиш ҳамда Яҳовага маъқул бўлган биродарлик севгисини намоён этиш йўлида қилган ҳаракатларимиз мукофотланмай қолмайди. (Ҳк 19:17; Ҳв 20:35) Шунинг учун, кимга далда беришингиз мумкинлиги борасида ўйлаб кўринг ва буни пайсалга солманг!

«ФАОЛИЯТСИЗЛАРГА ЁРДАМ БЕРИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИБ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАР БОРАСИДА ЎЙЛАБ КЎРИНГ:

  • Эбби ўзи танимаган бир имондошини учратганида қандай йўл тутди?

  • Агар бирор бир фаолиятсиз ваъзгўйга ёрдам бериш ҳақида ўйлаётган бўлсак, нега оқсоқоллар билан гаплашиб олиш яхши бўларди?

  • Лораникига иккинчи марта бориш учун Эбби қандай тайёргарлик кўрди?

  • Лорага далда беришга ҳаракат қилаётиб Эбби қай йўсин сабот-матонат ва севгини намоён этди?

  • Исонинг Луқо 15:8–10 даги масалидан нимани ўргансак бўлади?

  • Лорага ёрдам бериш учун биргалашиб қилинган ҳаракатлар қандай самара келтирди?