ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Ҳамду сано қўшиқлари руҳимизни кўтаради
Павлус ва Сила қамоқхонада бўлишганида, Аллоҳга ҳамду санолар куйлашган. (Ҳв 16:25) Шунингдек, фашистлар Германиясидаги Заксенхаузен концлагеридаги ва Сибирга сургун қилинган имондошларимиз ҳамду саноларини куйлашган. Бу мисоллардан кўриняптики, қўшиқлар синовларга дуч келадиган масиҳийларга жасорат бахш этиш кучига эга.
Яқин орада бошқа тилларда ҳам «Яҳовага “шодиёна қўшиқлар” куйланг» номли янги ҳамду сано китоби чиқарилади. Ҳозирча эса бизда бор бўлган қўшиқларни оилавий топиниш пайтида куйлаб, уларни ёд олишимиз мумкин. (Эф 5:19) Шунда қийинчиликларга дуч келганимизда, муқаддас руҳ уларни эслашимизга ёрдам беради. Бу қўшиқлар диққатимизни умидимизга қаратишга кўмаклашади. Ҳа, улар қийинчиликлар пайтида бизни руҳлантиради. Хурсанд бўлганимизда эса, бу «шодиёна қўшиқлардаги» сўзлар қалбимиздаги қувончни акс эттиришга ёрдам беради. (1Сл 15:16; Зб 32:1–3) Келинг, ҳамду сано қўшиқларидан тўлақонли фойда олайлик!
«КОНЦЛАГЕРДАГИ ИМОНДОШЛАРИМИЗНИ РУҲЛАНТИРГАН ҚЎШИҚ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ҚЎРИБ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Қандай вазиятлар Фрост биродаримизни қўшиқ басталашга ундаган?
-
Қай йўсин бу қўшиқ Заксенхаузен концлагеридаги имондошларимизни руҳлантирган?
-
Ҳамду сано қўшиқлари қандай вазиятларда сизни мустаҳкамлаши мумкин?
-
Айнан қайси қўшиқларни ёд олишни истардингиз?