Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Уларни илиқ қарши олинг!

Уларни илиқ қарши олинг!

Кимни илиқ қарши олишимиз керак? У хоҳ янги келган одам, хоҳ биз анчадан бери биладиган инсон бўлсин — йиғилишларимизга келадиган барчани илиқ қарши олишимиз керак. (Рм 15:7; Ибр 13:2) Бу шунингдек, бошқа ҳудуддан келган ёки бир неча йил ичида илк бор йиғилишга келган фаолиятсиз имондошимиз бўлиши мумкин. Ўзингизни бундай вазиятда тасаввур қилиб кўринг. Сизни илиқ қарши олишса, хурсанд бўлмасмидингиз? (Мт 7:12) Шундай экан, Йиғилиш Залига борганингизда, жамоат учрашувидан олдин ва кейин бошқалар билан кўришишга вақт ажратинг. Бу илиқ ва севгига тўла муҳит яратиб, Яҳовага шарафлар келтиради. (Мт 5:16) Албатта, келганларнинг ҳар бири билан суҳбатлашишнинг имкони йўқдир. Шундай бўлса-да, қўлимиздан келганини қилсак, ҳамма ўзини бемалол ҳис қилади. *

Самимий хушмуомалалик фақатгина Қутлуғ Кечлик каби ўзгача маросимларда эмас, балки доимо кўрсатилади. Янги келганлар, масиҳийлар севгини амалда намоён этишаётганини кўриб, буни ўзларида ҳис қилишганида, Худони шарафлаб, ҳақ топинишда бизга қўшилишлари мумкин. (Юҳ 13:35)

^ абз. 3 Муқаддас Китоб принципларига кўра, биз йиғилишга келиши мумкин бўлган жамоатдан четлатилганлар ёки жамоатдан воз кечганлар билан саломлашмаслигимиз даркор. (1Кр 5:11; 2Юҳ 10)