ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
«Таълим бериш “қутимиздаги” асбоблар»дан моҳирлик ила фойдаланинг
Шогирд тайёрлаш уй қуришга ўхшайди. Муваффақият билан қуриш учун асбобларимиздан яхши фойдаланишни ўрганишимиз лозим. Айниқса, асосий асбобимиз — Аллоҳнинг Каломидан фойдаланиш маҳоратини ривожлантиришимиз даркор. (2Тм 2:15) Шунингдек, шогирд тайёрлаш мақсадида «Таълим бериш “қутимиздаги” асбоблар»га тааллуқли бошқа адабиётлар ҳамда видеолардан унумли фойдаланишимиз керак. *
Қай йўсин «Таълим бериш “қутимиздаги” асбоблар»дан янада яхшироқ фойдаланишингиз мумкин? 1) Ваъзгўйлик гуруҳингиз нозиридан ёрдам сўранг, 2) тажрибали ваъзгўй ёки кашшоф билан ҳамкорлик қилинг ва 3) машқ қилишдан тўхтаманг. Ушбу адабиёт ҳамда видеолардан фойдаланишда маҳоратингиз ошиб борар экан, ҳозир амалга оширилаётган мажозий қурилиш ишидан қувонч ҳис қиласиз.
ЖУРНАЛЛАР
РИСОЛАЛАР
КИТОБЛАР
БУКЛАМАЛАР
ВИДЕОЛАР
ТАКЛИФНОМАЛАР
JW.ORG карточкалари
^ абз. 3 «Таълим бериш “қутимиздаги” асбоблар»да келтирилмаган бир нечта адабиёт муайян тоифадаги ўқувчиларни кўзда тутган ҳолда ёзилган. Агар ўринли бўлса, улардан фойдаланса бўлади.