Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР | 1 КОРИНФЛИКЛАРГА 10–13

Яҳова Ўз сўзига содиқдир

Яҳова Ўз сўзига содиқдир

10:13

Яҳова синовни бартараф қилиши мумкин. Аммо кўпинча У синовларни муваффақият ила енгишимиз учун биз муҳтож бўлган нарсаларни тақдим этиш орқали «иложини... беради».

  • Яҳова Ўз Каломи, муқаддас руҳи ва тақдим этаётган маънавий озуқаси орқали кечинмаларимизга таскин, дилларимизга эса малҳам беради. (Мт 24:45; Юҳ 14:16; Рм 15:4)

  • У бизни муқаддас руҳи орқали йўналтириши мумкин. Муқаддас руҳ эса, ўз навбатида, Аллоҳнинг Каломидаги баёнотларни ва принципларни эслатиб, оқилона қарорлар чиқаришимизга ёрдам беради. (Юҳ 14:26)

  • У бизга кўмаклашиш учун фаришталардан фойдаланиши мумкин. (Ибр 1:14)

  • У ёрдам бериш учун имондошларимиздан фойдаланиши мумкин. (Клс 4:11)