Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Қутлуғ Кечликка қай йўсин тайёргарлик кўрмоқчисиз?

Қутлуғ Кечликка қай йўсин тайёргарлик кўрмоқчисиз?

Ушбу йилдан бошлаб Исонинг ўлимини хотирлаш кечасига тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақтимиз бўлади. Қутлуғ Кечлик маросими ҳафта ўртасига тушса, «Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз» учрашуви ўша ҳафта ўтказилмайди. Борди-ю, дам олиш кунларига тушса, оммавий нутқ сўзланмайди ва «Қўриқчи минораси» тадқиқи ҳам ўтказилмайди. Шунда жадвалингизда пайдо бўлган қўшимча вақтдан унумли фойдаланасизми? Биринчи асрда бўлганидек, бу ўзгача кун учун амалий чора-тадбирлар кўрилиши лозим. (Лқ 22:7–13; km 3/15 1) Бунинг учун барчамиз қалбимизни тайёрлашимиз керак. Аммо қандай қилиб?

  • Бу маросимга боришнинг муҳимлиги ҳақида фикр юритинг. (1Кр 11:23–26)

  • Яҳова билан бўлган шахсий муносабатларингиз ҳақида ибодат қилиб, мулоҳаза юритинг. (1Кр 11:27–29; 2Кр 13:5)

  • Қутлуғ Кечликнинг мазмун-моҳиятини ёритувчи Муқаддас Китобга асосланган адабиётларни ўқиб, мушоҳада қилинг. (Юҳ 3:16; 15:13)

Баъзи ваъзгўйлар «Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз» номли адабиёт бўйича Қутлуғ Кечлик арафасида ўқиладиган Муқаддас Китобдаги оятларни ўқиб, улар устида мулоҳаза юритишади. Бошқалар эса қуйида илова қилинган жадвалдаги Муқаддас Китоб оятларини ўқишади. Қолганлар Қутлуғ Кечлик ва Яҳова ҳамда Исонинг бизга кўрсатган севгиси ҳақидаги «Қўриқчи минораси» мақолалаларини қайтадан кўриб чиқишади. Хуллас, қандай тадқиқ режасини танлашингиздан қатъи назар, илоё бу сизни Яҳова ҳамда Унинг Ўғлига янада кўпроқ яқинлаштирсин.