ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
«Сохта худоларнинг бутларини йўқ қилинг»
Ёқуб яшаган пайтда Яҳова ҳали бутпарастликка қарши қонун бермаган эди. Лекин шунга қарамай, Ёқуб Яҳова мутлақ садоқат кўрсатишимизга муносиб эканини биларди. (Чқ 20:3–5) Шунинг учун, Яҳова Ёқубга Байтилга қайтишни айтганида, Ёқуб у билан бирга кетаётганларга сохта худоларнинг бутларини йўқ қилишни буюради. Кейин Ёқуб ушбу бутларни, жумладан, сирғаларни ҳам йўқ қилади, зеро ўшанда улар тумор сифатида тақилганга ўхшайди. (Ибт 35:1–4) Шак-шубҳасизки, Яҳова Ёқубнинг хатти-ҳаракатларидан мамнун эди.
Қандай қилиб бугунги кунда Яҳовага бўлган мутлақ садоқатимизни кўрсата оламиз? Авваламбор, бутпарастлик ёки сеҳр-жоду билан боғлиқ бўлган ҳар қандай нарсадан қочишимиз керак. Бунга оккультизм, яъни сирли, ғайритабиий кучлар мавжудлигига ишониш билан боғлиқ ҳар қандай нарсадан қутулиш ва қайси ўйин-кулги тури билан қизиқаётганимизни синчковлик билан текшириш киради. Масалан, ўзингиздан шундай сўраб кўринг: «Менга вампирлар, зомбилар ёки ғайритабиий кучлар ҳақидаги китоблар ёки кинолар ёқадими? Мен танлаган ўйин-кулги турлари сеҳр-жоду, афсунгарлик ёки иссиқ-совуқ қилишни зиёнсиз кўнгилхушлик қилиб кўрсатадими?» Биз Яҳова нафратланадиган ҳар қандай нарсадан узоқроқ юришимиз керак. (Зб 97:10)
«ИБЛИСГА ҚАРШИ ТУРИНГЛАР» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Палеса исмли қизиқувчи ҳаётида қандай муаммога дуч келди?
-
Нега жинлар ҳужуми билан боғлиқ вазиятларда оқсоқоллардан ёрдам излаш оқилонадир?
-
Яҳова бизни ҳимоя қилишини истасак, қайси нарсалардан бутунлай воз кечишимиз керак?
-
Палеса нима қилишга қарор қилди?
-
Жинлар таъсири билан боғлиқ маҳаллий урф-одатлардан қандай қоча оласиз?