АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР
«Мен шу ердаман, мана, юборгин мени»
Тайёрлик руҳини намоён этишда Ишаё ажойиб ўрнак кўрсатган. У барча тафсилотларни билмаса ҳам, имонни намоён этиб, дарҳол топшириқни бажаришга тайёр турган. (Иша 6:8) Ваъзгўйларга эҳтиёж бўлган ҳудудда хизмат қилиш учун ҳаётингизга ўзгаришлар кирита оласизми? (Зб 109:3) Албаттаки, бундай қарор чиқаришдан олдин, «қанча харажат кетишини ҳисоблаш» керак. (Лқ 14:27, 28) Лекин ваъзгўйлик иши учун фидойиликни намоён этишга тайёр бўлинг. (Мт 8:20; Мрк 10:28–30) «Эҳтиёж бор бўлган жойга кўчиб ўтиш» номли видеода таъкидлаб ўтилганидай, Яҳовага хизмат қилаётганимиз учун олаётган баракаларимиз фидойиликка боришга арзийди.
ВИДЕОНИ КЎРИБ БЎЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Эквадорда хизмат қилиш учун Уильямслар оиласи фидойиликни қандай намоён этишди?
-
Қаерда хизмат қилишни танлаётганда, улар нималарни инобатга олишди?
-
Улар қандай баракалар олишди?
-
Қайси ҳудудда ваъзгўйларга эҳтиёж борлиги борасида қаердан кўпроқ маълумот олишингиз мумкин?
КЕЙИНГИ ОИЛАВИЙ ТОПИНИШИНГИЗДА ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛИНГ:
-
Оила сифатида хизматимизни қандай кенгайтиришимиз мумкин? (km 8/11 4–6)
-
Ваъзгўйларга эҳтиёж катта бўлган жойда хизмат қила олмасак, ўз жамоатимизга қандай ёрдам беришимиз мумкин? (w16.03 23–25)