ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Илоҳий таълим, юзхотирчиликни бартараф этади
Яҳова юзхотирчилик қилмайди. (Ҳв 10:34, 35) У «ҳар бир миллатдан, қабиладан, халқдан ва тилдан бўлган» инсонларни қабул қилади. (Вҳ 7:9) Шунинг учун ҳам, масиҳийлар жамоатида юзхотирчиликка ўрин йўқ. (Ёқ 2:1–4) Илоҳий таълим туфайли, инсонларнинг шахсиятини ўзгартираётган маънавий жаннатдан баҳраманд бўляпмиз. (Иша 11:6–9) Агар қалбимиздан юзхотирчиликни таг-томири билан юлиб ташлашга жон куйдирсак, Аллоҳга тақлид қилган бўламиз. (Эф 5:1, 2)
«ЖОНИ ВА ГИДЕОН ИЛГАРИ ДУШМАНЛАР, ҲОЗИР ЭСА БИРОДАРЛАР» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ. СЎНГ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Нега илоҳий таълим, инсонларнинг юзхотирчиликка ва ирқчиликка қарши қаратилган хатти-ҳаракатларидан устун?
-
Нега халқаро биродарлигимиз сизни қойил қолдиради?
-
Жамоатда бирликни сақлаганимизда, қандай қилиб Яҳова улуғланади?