Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

«Ўзингизни Худонинг меҳр-муҳаббати соясида сақланглар» китоби ёрдамида қалбларни забт этиш

«Ўзингизни Худонинг меҳр-муҳаббати соясида сақланглар» китоби ёрдамида қалбларни забт этиш

БУНИНГ МУҲИМЛИГИ. Одамлар Яҳованинг амрларини ўрганишлари ва Унга маъқул тарзда топиниш учун уларга риоя этишлари даркор. (Иша 2:3, 4) «Худонинг меҳр-муҳаббати» китоби тадқиқ учун мўлжалланган иккинчи адабиётимиз бўлиб, қизиқувчига илоҳий принципларни кундалик ҳаётимизга қандай қўллаш мумкинлигини тушунишга ёрдам беради. (Ибр 5:14) Қизиқувчилар тўғри ниятда ўзгаришлар қилишлари учун биз таълим бераётиб, уларнинг қалбини забт этишимиз даркор. (Рм 6:17)

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

  • Қизиқувчининг эҳтиёжларини ёдда тутган ҳолда яхшилаб тайёргарлик кўринг. Маълумот борасида унинг фикрини ва унга нисбатан муносабатини билиш учун саволларни пухта тайёрланг (Ҳк 20:5; be 259)

  • Қизиқувчи Муқаддас Китоб принципларининг фойдасини кўришига ёрдам бериш учун китобдаги рамкалардан фойдаланинг

  • Виждонга боғлиқ бўлган масалаларда қизиқувчига фикр юритишига кўмаклашинг, лекин унинг ўрнига қарор чиқарманг (Гл 6:5)

  • Қизиқувчи Муқаддас Китобнинг муайян принципларига амал қилишда ёрдамга муҳтожми ёки йўқми мулойимлик билан аниқланг. Уни, Яҳовага бўлган севгисига асосланиб ўзгаришлар киритишга меҳр ила унданг (Ҳк 27:11; Юҳ 14:31)