Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Хизматда маҳорат ошириш — «Ҳақиқатни қабул қилишга мойил бўлганларга» шогирд бўлишга ёрдам бериш

Хизматда маҳорат ошириш — «Ҳақиқатни қабул қилишга мойил бўлганларга» шогирд бўлишга ёрдам бериш

БУНИНГ МУҲИМЛИГИ. Яҳова «мангу ҳаётга элтувчи ҳақиқатни қабул қилишга мойил бўлганларнинг» қалбида ҳақиқат уруғини ўстиради. (Ҳв 13:48; 1Кр 3:7) Хизматда эътиборимизни ҳақиқатни қабул қилганларга қаратиб, Яҳова билан ҳамкорлик қилган бўламиз. (1Кр 9:26) Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётганлар нажотга эришиш учун сувга чўмиш муҳимлигини тушунишлари лозим. (1Бтр 3:21) Биз уларга ҳаётларига ўзгаришлар киритишга, ваъз қилишга, таълим беришга ва ҳаётларини Яҳовага бағишлашга ёрдам бериб, Исонинг шогирди бўлишга кўмаклашамиз. (Мт 28:19, 20)

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

  • Тадқиқ ўтказишдан мақсад Яҳовани таниб-билиш ва унга маъқул келишга ёрдам бериш эканини қизиқувчиларга эслатинг. (Юҳ 17:3)

  • Уларга ёмон одатлар ва шубҳали дўстлар каби тўсиқларни енгишга ва маънан ўсишга кўмаклашинг.

  • Сувга чўмишларидан олдин ва кейин уларни мустаҳкамлаб, далда беринг. (Ҳв 14:22)

«ТАНГРИ ЯҲОВА СИЗГА ЁРДАМ БЕРАДИ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Қандай қўрқувлар кишини бағишланув ва сувга чўмишдан тўхтатиши мумкин?

  • Қай йўсин оқсоқоллар қизиқувчиларга маънан ўсишга кўмаклашиши мумкин?

  • Ишаё 41:10 дан Яҳова ҳақида нимани ўрганяпмиз?

  • Қандай хислатлар туфайли, номукаммал эканимизга қарамай, Яҳовага маъқул тарзда хизмат қила оламиз?

Шогирд тайёрлашда Яҳова билан қай йўсин ҳамкорлик қиляпмиз?