Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Яҳовага шодлик ила ҳамду санолар куйланг

Яҳовага шодлик ила ҳамду санолар куйланг

Павлус ва Сила қамоқда бўлишганида Яҳовага шодлик ила ҳамду санолар куйлашган. (Ҳв 16:25) Шубҳасизки, улар қўшиқлар куйлаш орқали бардош қилиш учун куч топа олишган. Биз ҳақимизда-чи, нима деса бўлади? Йиғилишларимизда куйланадиган ва бошқа қўшиқлар руҳимизни кўтариб, синов пайтида садоқатли қолишимизга ёрдам бера олади. Энг муҳими эса, улар Яҳовага шараф келтиради. (Зб 28:7) Етакчи кенгаш бизни ҳеч бўлмаса айрим қўшиқларнинг матнини ёд олишга чорлаяпти. Сиз қўшиқларимизни ёдлаб кўрдингизми? Масалан, оилавий топиниш пайтида қўшиқларни куйлаб, уларнинг матнини ёдлашимиз мумкин.

«БОЛАЛАР ШОДЛИК ИЛА ЯҲОВАГА ҲАМДУ САНОЛАР КУЙЛАМОҚДА» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Ҳамду сано қўшиқларини куйлаш бизга қандай таъсир қилади?

  • Аудио-видео бўлимлар овоз ёзиш жараёни учун қандай тайёргарлик кўришади?

  • Қай йўсин болалар ва уларнинг оилалари овоз ёзиш жараёнига тайёргарлик кўришади?

  • Қайси ҳамду сано қўшиқларини яхши кўрасиз ва нега?