Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Хизматда маҳорат ошириш. Мослашувчан бўлиш

Хизматда маҳорат ошириш. Мослашувчан бўлиш

БУНИНГ МУҲИМЛИГИ. Мойланганлар ва бошқа қўйлар одамларга «ҳаёт сувини текинга олишни» таклиф қилишяпти. (Вҳ 22:17) Ушбу рамзий сув Яҳова инсониятни гуноҳ ва ўлимдан озод этиш учун кўрган барча чора-тадбирларини билдиради. Биз турли урф-одатларга ва диний эътиқодларга эга бўлган одамларга ёрдам бериш учун «абадий хушхабар»ни ҳар бирининг қалбига таъсир қиладиган тарзда етказишимиз керак. (Вҳ 14:6)

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

  • Ҳудудингиздаги одамларнинг қалбини забт этадиган мавзу ва оятни танланг. Масалан, бирон-бир тахминий суҳбатни ёки сиз муваффақият ила ишлатиб келган бирон нарсани танлашингиз мумкин. Одамлар қайси мавзу ва оятларни яхши эшитишади? Эл оғзида юрган янги хабарлар борми? Эркак ё аёл кишиларни кўпроқ нима қизиқтиради?

  • Суҳбат чоғида ҳудудингизга хос бўлган салом-алик одобини ва маданиятни инобатга олинг. (2Кр 6:3, 4)

  • «Таълим бериш “қутимиздаги” асбоблар»даги адабиёт ҳамда видеолар билан яхшилаб танишиб чиқинг ва уларни қизиқиш кўрсатганлар билан бўлишишга тайёр туринг

  • Ҳудудингизда учратишингиз мумкин бўлган одамларнинг тилида адабиёт ҳамда видеоларни юклаб олинг

  • Суҳбат мавзусини уй эгасининг эҳтиёжларига қараб мослаштиринг. (1Кр 9:19–23) Масалан, уй эгасининг бирон кими яқинда қазо қилганини билиб қолсангиз, нима ҳақида гапирасиз?

ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Ваъзгўй уй эгаси билан қандай мавзуни муҳокама қилишни бошлади?

  • Уй эгаси нималарни бошдан кечираётганди?

  • Келтирилган оятлардан қайси бири бу вазиятга кўпроқ мос келарди ва нега?

  • Ҳудудингиздаги инсонларнинг қалбини забт этиш учун муқаддимангизни қандай мослаштирасиз?