Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Ер «дарёни ютиб юборди»

Ер «дарёни ютиб юборди»

Тарихнинг турли даврларида давлат ходимлари Яҳованинг халқига ёрдам бериб келишган. (Эзр 6:1–12; Эст 8:10–13) Ҳатто бугунги кунда ҳам «ер» — турли юртлардан бўлган мулоҳазалироқ ҳукумат аъзолари —«аждаҳо» бўлмиш Шайтон Иблис томонидан уюштирилган таъқиблар «дарёсини» ютиб юбораётганининг гувоҳи бўлиб келяпмиз. (Вҳ 12:16) «Нажот бераётган Худо» Яҳова баъзида инсоний ҳукмдорлардан фойдаланиб, Ўз халқини озод этиши мумкин. (Зб 68:20; Ҳк 21:1)

Эътиқодингиз туфайли ҳибсга олинган бўлсангиз-чи? Яҳова вазиятингизни кўриб турганидан асло шубҳаланманг. (Ибт 39:21–23; Зб 105:17–20) Имонингиз учун мукофотланишингизга ва бенуқсонлигингиз бутун дунёдаги имондошларингизни мустаҳкамлашига амин бўлинг. (Флп 1:12–14; Вҳ 2:10)

«КОРЕЯЛИК БИРОДАРЛАРИМИЗ ОЗОДЛИККА ЧИҚДИ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Нега Жанубий Кореядаги биродарларимиз йиллар давомида ҳибсга олинган?

  • Суднинг қайси қарорлари туфайли баъзи биродарларимиз муддатидан аввал озод этилди?

  • Ҳозир бутун дунё бўйлаб эътиқоди туфайли қамоқда ўтирган биродарларимизга қай йўсин ёрдам бера оламиз?

  • Ҳозир эга бўлган эркинлигимиздан қандай фойдаланишимиз керак?

  • Ким туфайли судларда ғалабаларга эришяпмиз?

Эркинлигимдан қандай фойдаланяпман?