Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР | ЛЕВИЛАР 12–13

Мохов касаллигига оид қоидалардан сабоқ олинг

Мохов касаллигига оид қоидалардан сабоқ олинг

13:4, 5, 45, 46, 52, 57

Мохов касаллигига оид қоидаларнинг негизида ётган принциплардан маънавий саломатлигимизни мустаҳкамлаш борасида қандай сабоқ олишимиз мумкин?

  • Яҳова руҳонийларга мохов касаллигини қандай қилиб тезда аниқлаш мумкинлигини ўргатди. Бугунги кунда ҳам оқсоқоллар маънавий жиҳатдан ёрдамга муҳтож бўлган жамоат аъзоларига тезда эътибор қаратишади. (Ёқ 5:14, 15)

  • Исроилликлар мохов касаллиги бошқа жойларга тарқалмаслиги учун ундан зарарланган ҳар қандай нарсани йўқ қилишлари керак эди. Бугунги кунда ҳам масиҳийлар ҳатто улар учун қадрли ҳисобланган, аммо уларни гуноҳга етаклаши мумкин бўлган инсондан ёки нарсадан воз кечишга тайёр бўлишлари лозим. (Мт 18:8, 9) Бу қандайдир одатларни, биз мулоқот қиладиган одамларни ёки ўйин-кулгиларни ўз ичига олиши мумкин.

Масиҳий Яҳованинг ёрдамини қабул қилиш қарори қатъий эканини қандай кўрсата олади?