ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Яҳованинг таълим-тарбия чораларини қўллаб-қувватлаб, севгини намоён этган бўламиз
Жамоатдан четлатиш чораси жамоатни ҳимоялайди ва гуноҳидан тавба қилмаётган инсонга таълим-тарбия беради. (1Кр 5:6, 11) Яҳованинг бундай таълим-тарбия чорасини қўллаб-қувватласак, севгини намоён этган бўламиз. Лекин бу чора четлатилган инсоннинг яқин қариндошларига ва ҳакамлар қўмитаси аъзоларига ҳиссий оғриқ келтирса, қанақасига севги кўрсатилган бўлади?
Гап шундаки, бундай вазиятда биз Яҳованинг шаънига ва Унинг муқаддаслик борасидаги қонун-қоидаларига нисбатан ўз севгимизни кўрсатамиз. (1Бтр 1:14–16) Қолаверса, жамоатдан четлатилган инсонга ҳам меҳр-муҳаббатимизни намоён этамиз. Тўғри, қатъий таълим-тарбия оғриқ келтиради. Лекин шу билан бирга у «тинчлик ҳосили — одиллик»ни ҳам келтириши мумкин. (Ибр 12:5, 6, 11) Агар биз жамоатдан четлатилган ёки жамоатдан юз ўгирган инсон билан мулоқот қилсак, Яҳовага бундай одамларга таълим-тарбия беришга халақит берган бўламиз. Унутмангки, Яҳова Ўз хизматчиларига «етарлича» тарбия беради. (Ерм 30:11) Бундай тарбияни олганлар бир куни раҳм-шафқатли Отамизга қайтиб келишади, деб умид қиламиз. Унгача эса, келинг, Яҳованинг таълим-тарбия чораларини қўллаб-қувватлаб, У билан муносабатларимизни мустаҳкам сақлаш учун жон куйдирайлик. (Иша 1:16–18; 55:7)
«БУТУН ҚАЛБИНГИЗ БИЛАН ЯҲОВАГА СОДИҚ ҚОЛИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Фарзанди Яҳовадан юз ўгирган масиҳий ота-оналар нималарни ҳис қилишади?
-
Яҳовага садоқатли қолаётган оила аъзоларини жамоатдагилар қандай қўллаб-қувватлаши мумкин?
-
Муқаддас Китобдаги қайси баёнот Яҳовага нисбатан садоқатимиз оила аъзоларимизга бўлган садоқатимиздан кучлироқ бўлиши муҳимлигини кўрсатяпти?
-
Қай йўсин Яҳовага нисбатан садоқатимизни оила аъзоларимизга бўлган садоқатимиздан устун қўя оламиз?