Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР | ЛУҚО 10–11

Раҳмдил самариялик ҳақида масал

Раҳмдил самариялик ҳақида масал

10:25–37

Исо бу масални «Менинг яқиним ким?» деган саволга жавоб тариқасида келтирган. (Лқ 10:25–29) У масиҳий жамоат «ҳар турли инсонлардан», жумладан, самарияликлар ва ўзга халқдаги кишилардан иборат бўлишини билган. (Юҳ 12:32) Мазкур масал унинг тингловчилари бошқаларга, ҳатто улардан тубдан фарқ қилувчи кишиларга ҳам, севгини намоён этиш учун муайян ҳаракатлар қилишлари лозимлигини ўргатган.

ЎЗИНГИЗДАН СЎРАНГ:

  • «Турли маданиятга мансуб биродару опа-сингилларга қандай муносабатдаман?

  • Асосан кўп жиҳатдан менга ўхшаш одамлар билан вақт ўтказаманми?

  • Келиб чиқиши турлича бўлган имондошларим билан яқинроқ танишиш учун бағримни кенг қила оламанми?» (2Кр 6:13)

Мен кимни ... таклиф қилмоқчиман?

  •  ваъзгўйликка

  •  бирга овқатланишга

  •  оилавий топиниш оқшомига