ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
«Эй Худо, менга мадад берасан»
Турли хил қийинчиликлар пайтида Довуд нималарни ҳис қилгани Забур 51–58- саноларда яққол акс эттирилган. Нима бўлишидан қатъи назар у мана шундай дамларда ҳам Яҳовага таянишни давом этган. (Зб 53:6; 54:23) У шунингдек Яҳовани берган Каломи учун шарафлаган. (Зб 55:11) Биз ҳам шундай имонни ривожлантириб, Яҳовага таяняпмизми? Қийинчиликларга дуч келганимизда, Унинг Каломидан йўл-йўриқлар излаймизми? (Ҳк 2:6) Қуйидаги вазиятларда Муқаддас Китобнинг қайси оятлари сизга ёрдам бера олади:
-
умидсизликка ёки тушкунликка тушганда?
-
бетоб бўлганда?
-
кимдир ранжитганда?
-
қувғунлар пайтида?