ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Ота-оналар, болаларингизга муваффақият келтирувчи энг зўр имкониятни беринг
Художўй ота-оналар болалари Яҳованинг садоқатли хизматчиси бўлишини жуда истайдилар. Улар фарзандларининг қалбига гўдаклигиданоқ Муқаддас Китоб таълимотларини муҳрлаш орқали бунга эриша оладилар. (Қн 6:7; Ҳк 22:6) Бунинг учун фидойи бўлиш талаб қилинадими? Бўлмасам-чи! Аммо уриниш арзийди, чунки унинг ортида мукофот кутади. (3Юҳ 4) Ота-оналар Юсуф билан Марямдан кўп нарсани ўрганишлари мумкин. Улар кўп куч ва маблағ сарфлаш керак бўлса ҳам, «ҳар йили Қуддусга Фисиҳ байрамига боришарди». (Лқ 2:41) Демак, улар оиласининг маънавий эҳтиёжларини биринчи ўринга қўйишган. Бугунги кунда ҳам ота-оналар фарзандларига сўзу амалда таълим бериш мақсадида ҳар бир имкониятдан фойдаланиб, уларни тўғри йўлга йўналтиришлари лозим. (Зб 127:3–5)
«УЛАР ҲЕЧ БИР ИМКОННИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАГАН» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Қай йўсин Жон ва Шерон Шиллер фарзандларини тарбиялаётиб, Шоҳлик манфаатларини биринчи ўринга қўйишган?
-
Нега ота-оналар ҳар бир фарзандини унинг эҳтиёжига кўра тарбиялаши керак?
-
Ота-оналар болаларини имон синовларига дош беришга қандай тайёрлаши мумкин?
-
Фарзандларингизга маънан ўсишга кўмаклашиш учун Яҳованинг ташкилоти тақдим этаётган қайси қўлланмалардан фойдаланяпсиз?