Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Ижтимоий тармоқлар. Огоҳ бўлинг — тузоқлар!

Ижтимоий тармоқлар. Огоҳ бўлинг — тузоқлар!

БУНИНГ МУҲИМЛИГИ. Ҳар қандай асбоб сингари, ижтимоий тармоқларнинг фойдали ва зарарли томонлари бўлиши мумкин. Баъзи масиҳийлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланмасликни афзал кўришади. Бошқалар эса оила аъзолари ва дўстлари билан мулоқот қилиш мақсадида фойдаланишади. Аммо Иблис обрўйимизу маънавийлигимизга путур етказиш ниятида ижтимоий тармоқлардан ноўрин фойдаланишимизни истайди. Исога ўхшаб биз ҳам Аллоҳ Каломидаги принципларни қўллаб, хавф-хатарларни аниқлашимиз ва улардан қочишимиз мумкин. (Лқ 4:4, 8, 12)

ХАТАРЛИ ТУЗОҚЛАР:

  • Ижтимоий тармоқларни суиистеъмол қилиш. Ижтимоий тармоқларда соатлаб ўтириш маънавий мақсадлар учун зарур бўлган бебаҳо вақтимизни ўғирлаши мумкин.

    Илоҳий принциплар: Эф 5:15, 16; Флп 1:10

  • Шубҳали маълумотларни томоша қилиш. Ножўя истакларни уйғотувчи суратларни кўриш порнографияга қарам қилиши ёки ахлоқсизликка олиб келиши мумкин. Имондан қайтганларнинг веб-сайтларига кириш ва уларнинг ёзганларини ўқиш эътиқодимизга путур етказиши ҳеч гап эмас.

    Илоҳий принциплар: Мт 5:28; Флп 4:8

  • Ножўя шарҳ ва расмларни жойлаштириш. Одамнинг қалби алдамчи бўлгани боис, у ижтимоий тармоқларда ножўя шарҳ ва расмларни жойлаштиришга мойил бўлиши мумкин. Бироқ бу, одамнинг обрўсини тўкиши ёки маънавий ҳалокатга мубтало қилиши мумкин.

    Илоҳий принциплар: Рм 14:13; Эф 4:29

«ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР. ОГОҲ БЎЛИНГ — ТУЗОҚЛАР!» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ ВАЗИЯТЛАРДАН ҚАЙ ЙЎСИН ҚОЧИШ МУМКИНЛИГИНИ ҚАЙТАДАН КЎРИБ ЧИҚИНГ: