Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Масиҳнинг изидан оғмай юринг

Масиҳнинг изидан оғмай юринг

Исо бизга ўрнак қолдирган. Биз айниқса синов ва қувғунларга дуч келганимизда унга тақлид қилишимиз керак. (1Бтр 2:21–23) Исо ҳақоратланганда ва ҳатто азоб чекканда ҳам умуман ўч олмаган. (Мрк 15:29–32) Унга чидашга нима ёрдам берган? Исо Яҳованинг иродасини бажаришга қатъий қарор қилган. (Юҳ 6:38) Қолаверса, у «олдинда кутаётган шодликка» кўз тиккан. (Ибр 12:2)

Имонимиз туфайли ёмон муомалага дуч келганимизда, қандай муносабат билдиришимиз керак? Чин масиҳийлар «ёмонлик эвазига ёмонлик қайтаришмайди». (Рм 12:14, 17) Исо азобларга қай тарзда чидаганига тақлид қилсак, Худони мамнун этганимиздан хурсанд бўламиз. (Мт 5:10–12; 1Бтр 4:12–14)

«ЯҲОВАНИНГ ИСМИ ҲАР НАРСАДАН УСТУНДИР» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Пётзингер опамиз бир кишилик камерада бўлганида қай йўсин вақтидан оқилона фойдаланган?

  • Пётзингер опамиз ва унинг эри турли концлагерларда қандай азобларни бошдан кечиришган?

  • Уларга чидашга нима ёрдам берган?

Азоб чекаётганда Масиҳнинг изидан оғмай юринг