ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Тахминий суҳбатлардан қандай фойдаланса бўлади?
2018 йилнинг январь ойидан бошлаб «Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури»нинг муқовасида тахминий суҳбатлар чиқа бошлади. Қизиқ, улардан қандай фойдаланса бўлади?
Топшириқ билан чиққанда. Тахминий суҳбатда келтирилган савол, оят ва очиқ саволни қўллашингиз мумкин. Лекин бу тахминий суҳбат видеосида айтиб ўтилган сўзларни такрорлашингиз кераклигини англатмайди. Сиз тахминий суҳбатдаги вазиятни, кириш сўзларини, фикр-мулоҳазаларни ва ҳоказо нарсаларни ўзгартирсангиз бўлади. Эҳтимол, «Таълим бериш “қутимиздаги” асбоблар»дан жой олган адабиётлардан бирини таклиф қиларсиз, гарчи бу сизга берилган топшириқдаги йўл-йўриқларда айтиб ўтилмаган бўлса ҳам.
Ваъзгўйлик хизматида. Тахминий суҳбатлар ваъзгўйларга ёрдам бериш учун мўлжалланган. Агар инсон самимий қизиқиш билдирса ва кўпроқ билишни истаса, эҳтимол, такрорий ташриф намунаси ёрдамида суҳбатни давом эттирсангиз бўлади. Тахминий суҳбатларни ўзгартиришингиз ёки умуман бошқа муқаддимадан фойдаланишингиз мумкин. Балки ҳудудингиздаги одамларни олдинги сонда чоп этилган тахминий суҳбатнинг мавзуси, бошқа оят ёки маҳаллий янгиликлар кўпроқ қизиқтирар. Тахминий суҳбатларни қандай ишлатишингиздан қатъи назар, мақсадингиз «барини хушхабар учун, яъни уни бошқалар билан баҳам кўриш ниятида қилишдан» иборат бўлсин. (1Кр 9:22, 23)