ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
«JW Library» иловасидан фойдаланиш йўллари
ШАХСИЙ ТАДҚИҚ ПАЙТИДА:
-
Муқаддас Китоб ва ҳар кунги оятларни ўқинг
-
«Йилнома», журналлар ва бошқа адабиётларни ўқинг. Хатчўплардан фойдаланинг
-
Учрашувларга тайёргарлик кўриб, жавобларингизни белгилаб қўйинг
-
Видеоларни томоша қилинг
ЖАМОАТ УЧРАШУВЛАРИДА:
-
Маърузачи айтаётган оятларни очиб ўқинг. «Тарих» функциясидан фойдаланиб, керакли оятга қайтинг
-
Босма адабиётларни олиб келиш ўрнига, керакли адабиётни электрон мосламангиздан очинг ва ундан ҳамду санолар айтинг. Дарвоқе, янги қўшиқлар босма равишда ҳали чиқарилмаган бўлса-да, «JW Library» иловасида жойлашган
ВАЪЗГЎЙЛИК ХИЗМАТИДА:
-
Қизиқаётган кишига «JW Library» иловасидан бирон адабиёт кўрсатиб, унинг электрон мосламасига бу иловани юклаб олишига кўмаклашинг
-
Керакли оятни топиш учун «Қидириш» функциясидан фойдаланинг
-
Видеоларни кўрсатинг. Агар суҳбатдошингизнинг болалари бўлса, уларга «Тангри Яҳованинг дўсти бўлинг» туркумидаги мультфильмларни қўйиб беринг. Ёки Муқаддас Китобни ўрганишга кимнидир ундаб, «Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак?» номли видеони кўрсатиб беринг. Агар киши бошқа тилда гаплашаётган бўлса, унга ўша тилда ҳам видеоларни қўйиб берсангиз бўлади
-
Суҳбатдошингизга унинг она тилида оятларни кўрсатишингиз мумкин. Бу учун керакли тилда Муқаддас Китобни юклаб олсангиз кифоя. Шунда ўз тилингизда керакли оятни очиб, сўнг «Таққослаш» тугмачасини босасиз