ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
«Аллоҳ бирга қўшганини...»
Тавротга биноан, ажрашмоқчи бўлган кишидан қонуний ҳужжатни тайёрлаш талаб қилинарди. Бу чуқур ўйламасдан ажралишнинг олдини оларди. Бироқ Исонинг даврида диний раҳбарлар ажралиш жараёнини осонлаштиришганди. Эркаклар хотинларидан ҳар қандай сабабга кўра ажрашиши мумкин эди. (Мт 19:7 ва Мрк 10:11 га оид «Талоқ хати», «Хотинидан ажралиб» номли тадқиқ учун маълумотга қаранг.) Исо диққат-эътиборни никоҳни Яҳованинг Ўзи ўрнатганига қаратган. (Марк 10:2–12 ) Эр-хотин иккови узилмас ришта билан боғланиб, «бир тан» бўлиши керак эди. Матто китобидаги ўхшаш оятга кўра, ажрашиш учун Муқаддас Китобга асосланган ягона сабаб — «бевафолик» ҳисобланади. (Мт 19:9)
Бугунги кунда, аксарият одамлар никоҳга Исо каби эмас, фарзийлар каби нуқтаи назарга эга. Муаммолар пайдо бўлиши биланоқ, дунёдагилар ажрашишга шошилишади. Масиҳий жуфтликлар эса, аксинча, никоҳ ваъдасига жиддий қарашади ва қийинчиликларни Муқаддас Китобдаги принципларни қўллаб енгишга интилишади. «Севги ва ҳурмат оилаларни жипслаштиради» номли видеони кўриб бўлгач, қуйидаги саволларга жавоб беринг:
-
Ҳикматлар 15:1 ни қай йўсин никоҳингизда қўллай оласиз ва бу нега муҳим?
-
Ҳикматлар 19:11 ни қўллаш орқали қай тариқа муаммолардан қоча оласиз?
-
Агарда никоҳингиз жар ёқасида турган бўлса, «Ажрашишим керакми?» дейишнинг ўрнига, қайси саволлар ҳақида мулоҳаза юритишингиз лозим?
-
Матто 7:12 ни қўллаб, қандай қилиб яхшироқ эр ё хотин бўла оласиз?