Одамлардан қўрқиш тузоғига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг
Нега ҳаворийлар босим пайтида таслим бўлишди?
-
Улар ўзларига ҳаддан ортиқ ишонишган. Бутрус ҳатто Исога бошқа ҳаворийлардан кўра кўпроқ содиқ қоламан, деб ўйлаган
-
Улар ҳушёр бўлиб, ибодат қилишлари керак эди, лекин бундай қилишмаган
Исо тирилганидан кейин, тавба қилган ҳаворийларга одамлардан қўрқиш ва қаршиликларга қарамай ваъз қилишга нима ёрдам берган?
-
Улар Исонинг огоҳлантиришига қулоқ солишган ва натижада қаршилигу таъқибларга тайёр туришган.
-
Улар Яҳовага таяниб ибодат қилишган. (Ҳв 4:24, 29)
Жасоратимиз қандай вазиятларда синалиши мумкин?