Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР | АЮБ 1–5

Аюб, имони синалганда ҳам бенуқсонликни сақлади

Аюб, имони синалганда ҳам бенуқсонликни сақлади

Исроил халқи Миср юртида қулликда бўлганида, Аюб Уз шаҳрида яшарди. У, Исроил халқидан бўлмаса-да Яҳовага садоқатли эди. Унинг катта оиласи ва кўп мол-мулки бор бўлиб, жуда обрўли одам эди. Одамлар унинг маслаҳатларини қадрлашарди. Шунингдек у адолатли ҳакам эди. Бечоралару муҳтож бўлганларга сахийлик кўрсатарди. Аюб бенуқсон киши эди.

Аюб, Яҳова унинг ҳаётида муҳим Шахс эканлигини аниқ кўрсатган

1:8–11, 22; 2:2–5

  • Шайтон, Аюб бенуқсон эканлигини кўрган. У, Аюбнинг Яҳовага нисбатан итоаткорлигини эмас, ниятини шубҳа остига қўйган

  • Шайтон, Аюбни ўз манфаатини кўзлаб Яҳовага хизмат қилаётганда айблаган

  • Яҳова ушбу айбловга жавобан, Шайтон Аюбни синашига йўл қўйган. Шайтон Аюбга ҳар томонлама зарба берган

  • Аюб бенуқсонлигини сақлаганида, Шайтон бутун инсониятнинг садоқатини шубҳа остига қўйган

  • Аюб, Яҳовага қарши гуноҳ қилишига ёки Уни нимададир айблашга сабаб бўладиган хатти-ҳаракат қилмаган