Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР | АЮБ 6–10

Садоқатли Аюб дард-аламини изҳор этган

Садоқатли Аюб дард-аламини изҳор этган

Аюб бор-будини йўқотиб, яқинларидан жудо бўлган ва жиддий касалликка чалинган. Лекин у садоқатли бўлиб қолган. Шу туфайли Шайтон тушкунлик орқали Аюбнинг бенуқсонлигига путур етказмоқчи бўлган. Аюбнинг учта «дўсти» келганда, аввалига улар ҳамдардлик билдиришган. Кейин, бирор бир далдали сўз айтмай, етти кун жим ўтиришган. Гапиришга тушганларида эса уларнинг суҳбатлари айбловларга тўла бўлган.

Аюб босимга қарамасдан Яҳовага садоқатли бўлган

6:3; 7:16; 9:20–22; 10:1, 12

  • Қаттиқ сиқилган пайтда, Аюбнинг ҳаёлига нотўғри фикрлар келган. У янглишиб, Яҳовага унинг бенуқсонлигидан фарқи йўқ деб ўйлаган

  • Аюб тушкунликда бўлгани боис бундай синовлар нега бошига тушганининг бошқа сабабларини кўрмаган

  • Бошига мусибатлар тушган бўлса-да, Аюб айбловчиларга Яҳовага бўлган севгиси тўғрисида айтишдан тинмаган