Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ

Хизматда маҳорат ошириш. Шахсий муқаддима яратиш

Хизматда маҳорат ошириш. Шахсий муқаддима яратиш

БУНИНГ МУҲИМЛИГИ. Таълим дастурида ваъзгўйларга ёрдам берадиган муқаддималар келтирилса-да, улар шунчаки намуна сифатида хизмат қилади. Уларни сиз ўз сўзларингиз билан айтишингиз даркор. Эҳтимол ҳудудингизда бошқа масалалар кўпроқ мос келар. Агар шундай бўлса, унда сиз муқаддималарни қўриб чиққандан сўнг, қуйидаги таклифларни қўллаб ўз муқаддимангизни тузишингиз мумкин.

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

Ўзингиздан шундай деб сўранг: «Келтирилган муқаддималардан фойдаланишни истайманми?»

ҲА

  • Кириш сўзларингизни тайёрланг. Саломлашгач ташрифингизнинг мақсадини қисқача айтинг. (Масалан: «Келганимдан мақсад...».)

  • Саволни, оятни ва айтиладиган сўзларни қандай қилиб бир-бирига боғлашингизни олдиндан кўриб чиқинг. (Масалан, оятни ўқишдан олдин: «Мана бу ердан ушбу саволга қониқарли жавобни топишимиз мумкин»,— деб айтсангиз бўлади.)

  • Такрорий ташрифга замин яратиш учун савол тайёрланг

  • Кейинги сафар нималар ҳақда гапиришни режалаштирганингизни эсингиздан чиқармаслик учун, қайдларингизга эслатмаларни киритинг

ЙЎҚ

  • Адабиётларимиздан қизиқарли ва ҳудудингизга мос келадиган маълумот топинг

  • Фикрлашга ва суҳбатлашишга чорлайдиган, бироқ суҳбатдошингизни ноқулай аҳволга қўймайдиган саволлар беринг. (Масалан: Бирор бир адабиётнинг мундарижасида келтирилган саволларни қўлланг.)

  • Ўқиб бериш учун оят танланг. (Суҳбатдошингизнинг диндор ёки диндор эмаслигини инобатга олсангиз яхши бўларди.)

  • Муқаддас Китобдан келтирилган оятнинг қанақа фойдаси борлигини кўрсатиш учун бир ёки иккита гап тузинг