Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

«Худога қулоқ солинг» рисоласидан фойдаланиш

«Худога қулоқ солинг» рисоласидан фойдаланиш

«Худога қулоқ солинг» рисоласи, ўқишга қийналадиган одамларга Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни расмлар ёрдамида ўргатиш учун мўлжалланган. Рисоланинг ҳар бир икки саҳифали дарсида пухта тайёрланган расмлар келтирилиб, уларни бирин-кетин муҳокама қилиш қулай.

«Худога қулоқ солиб абадий яшанг» ва «Худога қулоқ солинг» рисолаларида бир хил расмлар келтирилган. Лекин «Худога қулоқ солиб, абадий яшанг» рисоласидаги матн кўпроқ бўлиб, уни озгина бўлса ҳам ўқий оладиган одам билан тадқиқ қилишда қўлласа бўлади. Одатда тадқиқ қилувчи «Худога қулоқ солинг» рисоласидан фойдаланаётганда, ваъзгўйлар мазкур рисоладан фойдаланишни афзал кўришади. Шунингдек, тадқиқ қилувчининг қобилиятларига қараб, кўп саҳифаларда жойлашган қўшимча маълумотни ўз ичига оладиган рамкани муҳокама қилиш мумкин.

Агар ҳудудингизга мос келса, ҳатто ой давомида бу рисола тарқатилмаётган бўлса ҳам, уни хоҳлаган пайтингизда бошқаларга таклиф қилсангиз бўлади. Тадқиқ ўтказаётганингизда Муқаддас Китобда ёзилганларни расмлар ёрдамида тушунтиринг. Тадқиқ қилувчи ҳам иштирок этиши ва у сизни тушунаётганига амин бўлиш учун саволлар беринг. Ҳар бир саҳифанинг охирида келтирилган оятларни ўқиб, муҳокама қилинг. Бу рисолани тугатгандан кейин, тадқиқ қилувчини сувга чўмишга тайёрлаш учун, у билан «Муқаддас Китоб таълимотлари» китобини тадқиқ қилинг.