Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Оилангизга Яҳовани унутмасликка ёрдам беринг

Оилангизга Яҳовани унутмасликка ёрдам беринг

Яҳудийлар Аллоҳ Яҳовани унутганлари учун уларни фалокат кутаётган эди ва уларни бу ҳақда огоҳлантириш вазифаси Еремиёга берилганди. (Ерм 13:25) Нега исроилликларнинг маънавийлиги аянчли аҳволга тушиб қолди? Исроиллик оилалар маънавийлигини йўқотган эди. Демак, оила бошлари Қонунлар 6:5–7 даги Яҳованинг маслаҳатига амал қилишмаган.

Бугунги кунда маънан кучли оилалар жамоатларимиз мустаҳкам бўлишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Оила бошлари мунтазам ва мазмунли оилавий топиниш ёрдамида оилаларига Яҳовани унутмасликка кўмаклашишлари мумкин. (Зб 21:28) «“Бу амрларни юрагингизда сақланглар”. Интервью» номли видеони кўриб бўлгандан кейин, қуйидаги саволларга жавоб беринг:

  • Оилавий топинишни ўтказишда бўладиган қийинчиликларни айрим оилалар қандай енгишган?

  • Мунтазам ва мазмунли оилавий топиш қандай баракалар келтиради?

  • Оилавий топиниш билан боғлиқ қандай қийинчиликларим бор ва уларни қандай енгишим мумкин?