Словенияда одамларни Қутлуғ Кечликка таклиф қилиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ ВА ХИЗМАТИМИЗ. ТАЪЛИМ ДАСТУРИ Март 2018

Тахминий суҳбатлар

Қутлуғ Кечликка таклиф этиш кампаниясига тааллуқли суҳбатлар ва саволлар: Исо нега ўлган? Тўловнинг аҳамияти қандай?

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

«Орангизда ким буюк бўлишни истаса, сизларга хизматкор бўлсин»

Топинишимизда барча уринишларимизни асосан бизга эътироф ва шуҳрат келтирадиган соҳаларга йўналтирамизми? Камтарин хизматчи одатда Яҳовадан бўлак ҳеч ким кўрмайдиган ишни қилади.

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

Иккита муҳим амрга бўйсунинг

Исо Муқаддас Китобдаги қайси иккита муҳим амрни айтиб ўтган? Ушбу амрларга бўйсунаётганимизни қандай кўрсата оламиз?

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Аллоҳга ва яқинимизга нисбатан севгини қандай ривожлантирса бўлади?

Биз Аллоҳни ва яқинимизни севишимиз керак. Бундай севгини Муқаддас Китобни кунда ўқиш орқали ривожлантириш мумкин.

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

Охирзамонда маънан ҳушёр туринг

Бугунги кунда кўп одамлар кундалик ташвишлар уларни маънавий ишлардан чалғитишига йўл қўйяпти. Маънан ҳушёр масиҳийлар улардан қандай фарқ қилишади?

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Ушбу замонанинг охири яқиндир

Қай йўсин Исонинг сўзлари биз ушбу замонанинг охирида яшаётганимизни кўрсатяпти? Бу ва бошқа саволларга жавобларни «Ушбу замонанинг охири яқиндир» номли видеодан топишингиз мумкин.

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

«Ҳушёр туринглар»

Ўнта қиз ҳақидаги масалда куёв, ақлли ва ақлсиз қизларни кимни билдиради? Ушбу масал сиз учун қандай аҳамиятга эга?

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Хизматда маҳорат ошириш. Қизиқувчини тайёргарлик кўришга ўргатиш

Қизиқувчига тадқиққа тайёргарлик кўриш одатини ривожлантиришга бошиданоқ кўмаклашишимиз даркор. Буни қай йўсин амалга оширса бўлади?