ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Хизматда маҳорат ошириш. Қизиқувчини тайёргарлик кўришга ўргатиш
БУНИНГ МУҲИМЛИГИ. Қизиқувчилар тайёргарлик кўришса, биз ўргатадиган билимларни янада тезроқ тушуниб, уларни ёдда сақлай олишади. Улар қанча кўпроқ тушунишса ва қанча кўпроқ ёдида сақлашса, шунча тезроқ маънан ўсишади. Ҳатто сувга чўмганидан кейин ҳам, «ҳушёр туриш» учун улар йиғилишларга ҳамда ваъзгўйликка тайёргарлик кўришлари керак бўлади. (Мт 25:13) Шу сабабли, қай йўсин тадқиқ қилишни билиш ва тадқиқ қилишга одатланиш уларга ҳаёти давомида асқатади. Қизиқувчига тадқиққа тайёргарлик кўриш одатини ривожлантиришга бошиданоқ кўмаклашишимиз даркор.
АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
-
Яхши ўрнак бўлинг. (Рм 2:21) Ҳар бир тадқиққа қизиқувчининг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда тайёргарлик кўринг. (km 11/15 4) Ўз адабиётингиздан матнни белгилаганингизни кўрсатинг
-
Уни тайёргарлик кўришга унданг. Тадқиқ ўтишни бошлаганингизда олдиндан тайёргарлик кўриш Муқаддас Китоб тадқиқининг бир қисми эканини ва бунинг фойдасини тушунтиринг. Тайёргарлик кўриш учун у қандай қилиб вақт ажратиши мумкинлиги борасида амалий маслаҳатлар беринг. Қизиқувчи тадқиқ пайтида фойдаланиб туриши учун, баъзи ваъзгўйлар ўзлари матн тагига чизган адабиётни уларга бериб туришади ва матнни белгилашнинг фойдали томонларини кўрсатишади. Қизиқувчи тайёргарлик кўрса, уни мақтанг
-
Унга қандай тайёргарлик кўриш кераклигини кўрсатинг. Баъзи ваъзгўйлар бошида бутун тадқиқ пайтини қизиқувчиларга дарсга қай йўсин тайёрланиш кераклигини кўрсатишга сарфлашади