Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР | МАТТО 25

«Ҳушёр туринглар»

«Ҳушёр туринглар»

25:1–12

Гарчи Исо ўнта қиз ҳақидаги масални мойланган издошларига қарата айтган бўлса ҳам, ундаги хабар барча масиҳийларга тегишли. (w15 15.3. 12–16) «Шундай экан, ҳушёр туринглар, чунки аниқ кунни ҳам, соатни ҳам билмайсизлар». (Мт 25:13) Исонинг масалини тушунтириб бера оласизми?

  • Куёв (1- оят): Исо

  • Ақлли, яхши тайёргарлик кўрган қизлар (2- оят): вазифасини садоқат ила бажаришга тайёр турган ва охиратгача ёриткичлар сингари порлайдиган мойланган масиҳийлар (Флп 2:15)

  • «Куёв келяпти!» — деган баланд овознинг эшитилиши (6- оят): Исо ҳозир бўлишининг белгиси

  • Ақлсиз қизлар (8- оят): куёвни кутиб олишга чиққан, аммо ҳушёрликни ва садоқатни сақлай олмаган мойланган масиҳийлар

  • Ақлли қизлар ўз мойи билан бўлишишдан бош тортишади (9- оят): охирги муҳр қўйилганидан кейин содиқ мойланганлар садоқатни сақлай олмаган кишиларга ёрдам бера олишмайди, сабаби, жуда кеч бўлади

  • «Куёв келибди» (10- оят): буюк мусибат якунига етай деганда, Исо ҳукмни ижро этиш учун келади

  • Ақлли қизлар куёв билан бирга никоҳ базмига киришлари биланоқ эшик ёпилади (10- оят): Исо мойланганларни осмонга йиғади, аммо садоқатни сақлай олмаганлар осмондаги мукофотидан маҳрум бўлади