ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Тахминий хат
-
Юборувчининг манзили сифатида ўз манзилингизни ёзинг. Мабодо уни бериш оқилона бўлмаса керак, деб ўйласангиз, оқсоқолларнинг рухсати билан Йиғилиш залининг манзилини ёзсангиз бўлади. Бироқ филиал манзилини юборувчининг манзили сифатида ҲЕЧ ҚАЧОН ёзманг.
-
Кишининг исмини билсангиз, унга исми билан мурожаат қилинг. Шу йўсин, хатингиз тижорат рекламаси эмаслигини кўрсатган бўласиз.
-
Имло, тил қоидалари ҳамда тиниш белгиларини инобатга олинг. Хатингиз пала-партиш эмас, чиройли кўриниши керак. Агар уни қўлда ёзсангиз, ҳуснихатингиз тушунарли бўлиши лозим. Танлаган сўзларингиз ҳам ўта оғзаки, ҳам ўта расмий бўлиб кетмаслигига ҳаракат қилинг.
Бу саҳифадаги тахминий хатда мазкур маслаҳатларга амал қилинган. Ҳудудингиздаги бирон кимсага хат ёзсангиз, келтирилган хатни сўзма-сўз кўчириш шарт эмас. Хатингизни кўзланган мақсадга, маҳаллий шароитлару урф-одатларга мослаштиринг.