Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Хизматда маҳорат ошириш. Яхши хатлар ёзиш

Хизматда маҳорат ошириш. Яхши хатлар ёзиш

БУНИНГ МУҲИМЛИГИ. 1 Коринфликларга йўлланган мактуб ҳаворий Павлус имондошларига далда бериш мақсадида ёзган 14 та мактубдан биридир. Киши хат ёзганида сўзларни пухта танлаш учун етарлича вақтга эга бўлади ва хат олувчи мактубни қайта-қайта ўқий олади. Хат ёзиш қариндошлару танишларга шоҳидлик беришнинг зўр усулидир. Қолаверса, бирор кимса билан юзма-юз кўриша олмаганимизда хатлар ёрдамида самарали шоҳидлик бера оламиз. Масалан, кимдир ҳақиқатга қизиқиш билдирди дейлик, аммо уни уйдан топиш амримаҳол. Баъзи инсонлар кўп хонадонли ва юқори хавфсизлик тизимига эга бўлган уйларда, қўриқланаётган уй-жой комплексларида ёки олис ҳудудларда яшагани учун, уларникига кириш осон бўлмаслиги мумкин. Хўш, нотаниш кишига хат ёзганда нималарни ёдда тутиш лозим?

АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

  • Инсонни шахсан кўрганингизда нима десангиз, ўша нарсаларни ёзинг. Хатнинг бошида ўзингизни таништиринг ва ёзаётганингизнинг сабабини аниқ тушунтиринг. Кейин эса кишига мулоҳаза учун савол беришингиз ва уни сайтимизга киришга ундашингиз мумкин. Қолаверса, Онлайн Муқаддас Китоб дарслари (ҳозирда ўзбек тилида мавжуд эмас) ва Муқаддас Китобни уйда тадқиқ қилиш дастури ёки тадқиқ пайтида ишлатадиган адабиётларимиздан биридаги баъзи бобларнинг номини айтиб ўтсангиз бўлади. Хатингиз билан бирга бирон адабиёт, JW.ORG карточкаси, таклифнома ёки букламани юборишингиз мумкин.

  • Қисқа ва лўнда ёзинг. Хатингиз ҳаддан ташқари узун бўлмаслиги керак, акс ҳолда киши уни ўқишдан чарчаб қолиши мумкин. (8- саҳ. тахминий хатга қаранг.)

  • Хатолар бор-йўқлигини текширинг ва хатингиз равон ўқилаётганига ҳамда ҳурмат билан, дўстона ва ижобий руҳда ёзилганига амин бўлинг.